2023 йил январь-сентябрь ойларида Қорақолпоғистон Республикасида 13214,8 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига ўсиш суръати 100,8 фоизни (ўсиш кўрсаткичи бўйича Республика ҳудудлари орасида 14-ўрин), республикадаги улиши 2.9% ни (12-ўрин) ташкил этади.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 6,6 млн.сўмни (9-ўрин), ўсиш суръатлари 99,5%ни ташкил этди.
Нукус ш.(18,5 млн.сўм) ва Тахиатош (20,2 млн.сўм), Қораўзак (7,3 млн.сўм), Қўнғирот (6,9 млн.сўм), Тахтакўпир (5,7 млн.сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Амударё (2,5 млн.сўм) ва Бўзатов (1,3 млн.сўм) туманларида энг пастки кўрсаткичларни қайд этган.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши(қурилишни қўшган ҳолда) 31,8%ни ташкил этди (2022 йилда 35,1 фоизни ташкил этган эди).
Саноат маҳсулотларининг 27,0%и (2022 йилда 19,8 фоиз) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда чиқаридиган саноатининг улуши - 87,8%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши -10,3%, тоғ-кон саноат ва очиқ конларни ишлаш улуши – 1,3%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,6% ни ташкил қилган.
Ишлаб чиқариш саноатининг таркибида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши -51,6% , тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 19,5%, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши - 17,1% ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлар улуши – 11,8% ни ташкил этган.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 3 549 тага (1305 таси янги ташкил этилган) етиб, шундан жами ишлаб чиқариш ҳажмида хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг улуши 51,4%ни ташкил этди.
Саламат Бегманов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали
Изоҳ қолдириш