2023 йил январ-сентябрь ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 65,5% (2022 йил январ-сентябрида 66,6%) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 160,8 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 63,2% ини ташкил этди.
2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп улуши Ширин шаҳрида – 100,0%, Сардоба – 99,0%, Янгиер – 97,4%, Оқолтин – 95,9%, Ховос - 80,9%, Сайхунобод - 65,3%, Боёвут – 64,7%, Сирдарё туманларида – 36,0% кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Гулистон туманида – 1,6%ни ташкил этди.
Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 260,4 млн AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 70,7%ини ташкил этди.
Шунингдек, ушбу даврда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) импортининг жамига нисбатан энг юқори улуши Сардоба туманида – 100,0%, Янгиер шаҳрида – 99,6%, Гулистон – 99,3%, Оқолтин – 98,9%, Сайҳунобод туманларида - 98,7% кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Ҳовос туманида – 15,5%ни ташкил этди.
2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:
- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 3 398,0 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 31,8%и) ташкил қилди;
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Сирдарё тумани (997,8 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (555,8 млрд. сўм), Гулистон шаҳар (431,7 млрд. сўм), Ширин шаҳри (372,3 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келади.
- 2 233,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 83,6%и) бажарилди ва ўсиш суръати 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 107,0%ни ташкил этди;
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми Мирзаобод (572,7 млрд. сўм), Янгиер (151,9 млрд. сўм), Сардоба (97,6 млрд. сўм), Гулистон (78,9 млрд. сўм), Ховос (67,4 млрд. сўм) туманлари ва Гулистон шаҳар (67,4 млрд. сўм) ҳамда Оқолтин тумани (57,0 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келади.
- кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 7 234,3 млрд. сўмни ёки жами инвестиция ҳажмининг 79,0%ни, ўсиш суръати 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 93,0% ни ташкил этди.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми Боёвут (5 061,8 млрд. сўм), Сирдарё (768,3 млрд. сўм), Гулистон шаҳар (357,8 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (348,3 млрд. сўм), Мирзаобод (305,0 млрд. сўм), Ширин шаҳри (105,1 млрд. сўм) ҳамда Сайҳунобод (90,1 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- 9 836,9 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 96,9%ини ва ўсиш суръати 2022 йил январ-сентябрь ойларига нисбатан 105,2%ни ташкил қилган.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми Сайҳунобод (1511,6 млрд. сўм), Боёвут (1484,8 млрд. сўм), Сирдарё (1316,8 млрд. сўм), Оқолтин (1113,1 млрд. сўм) ва Ховос (1107,4 млрд. сўм) ҳамда Гулистон (1099,1 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 3 042,1 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 92,2%ни ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 104,7%га ўсиши кузатилди.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп савдо товар айланмаси ҳажми Гулистон шаҳар (1120,3 млрд. сўм), Сирдарё (632,6 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (294,0 млрд. сўм), Мирзаобод (217,7 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
- 2194,9 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 50,4%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2022 йил январ-сентябрь ойларига нисбатан 106,0%ни ташкил қилган.
Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Гулистон шаҳар (623,7 млрд. сўм), Сирдарё (402,6 млрд. сўм), Янгиер шаҳри (243,3 млрд. сўм) ва Мирзаобод (170,6 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Элёр Пулатов,
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази, Жиззах филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш