Бугун, 25 февраль куни Нурсултон шаҳрида Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Учрашувни Қозоғистон Бош вазири Алихон Смайлов очиб беради. Мажлисда Ўзбекистон ҳукуматидан Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этмоқда.
2022 йилда Қирғизистон ЕОИИга раислик қилмоқда, шунинг учун Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров йиғилишга "модераторлик" қилмоқда.
Мажлисда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Бош вазири Роман Головченко ва Россия Бош вазири Михаил Мишустин сўзга чиқиши кутилмоқда.
Шунингдек, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирок этмоқда.
Сўз Куба Республикаси Бош вазири Мануел Марреро Круз ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга берилади.
ЕОИИ Кенгашининг йиғилишида Россия, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари ҳамда ЕОИИ комиссияси раиси иштирок этмоқда. Йиғилишда ЕОИИ доирасида интеграцияни чуқурлаштириш вазифаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ҳозир қабул қилинган ҳужжатлар имзоланмоқда.
_______________________________________________________________________________________________________________
Ўзбекистон кузатувчи-давлат мақомини ҳисобга олган ҳолда ЕОИИнинг алоҳида лойиҳалар бўйича ишида иштирок этишга тайёр.
Бу ташаббус Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари томонидан кўриб чиқилди.
Хабар янгилаб борилади
Изоҳ қолдириш