Бош вазир Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев савдо объектларига бориб, карантин талабларига риоя этилишини ўрганди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
"Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, қатор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ пойтахтимиз туманларига чиқиб, ҳудудлардаги ҳолатни ўрганди", дейилади хабарда.
Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари шаҳримиздаги бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа савдо масканларига ташриф буюриб, сотувчилар, харидорлар, маъмурий ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши, маъмурият ва эпидемиологик осойишталик хизматларининг карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.
Изоҳ қолдириш