Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўзбеклар орасида биринчи бор АҚШдаги Колумбия университети профессори бўлган ёш олима Азиза Шоназарова билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Азиза Шоназаровага Тошкент давлат шарқшунослик институти фахрий профессори унвони берилди.
Шунингдек олиманинг тажрибасидан фойдаланиш ҳамда талабаларда илм-фанга рағбатини ошириш мақсадида Азиза Шоназарова институт кафедра мудири этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонликлар орасида илк бор Азиза Шаназарова Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига қабул қилинган эди.
Изоҳ қолдириш