Ўзбекистонлик қиз Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

Ўзбекистонлик қиз Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

Ўзбекистонликлар орасида илк бор Азиза Шаназарова Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига қабул қилинди.

Колумбия университети Ivy League тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар киради.

Tenure track позициясига профессор ва профессор ассистенти ишга олиниб, улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси университет маъмурияти томонидан бекор қилинмайди. Бундай шартноманинг асосий мақсади – олимнинг эркинлигини (аcademic freedom) таъминлашдир.

Азиза Шаназарова "Female religiosity and gender history in pre-modern Central Asia" (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади. У 2 та йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар