Мактабгача таълим муассасалари 2020 йил ноябрь ойининг охирига қадар очилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Иш фаолиятини бошлаш ва болаларни қабул қилиш ҳуқуқи фақат СЭСдан рухсат олган мактабгача таълим муассасаларига берилади.
Лекин, қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган, ходимлари орасида коронавирус аниқланган МТМлар фаолияти тикланмайди.
Бунга кўра, Сирдарё вилоятида йил охирига қадар 20 та МТМ ёпиқлигича қолади. Тошкент вилоятида 104 та МТМ олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли очилмайди. 4 та мактабгача таълим муассасаси яроқсиз ҳолатга келиб қолган, 2021 йилда улар инвестиция дастурига тавсия этилган. Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги 26 та мактабгача таълим муассасалари Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Бекобод шаҳридаги «Ўзметкомбинат» раҳбариятининг қарорига биноан ишламайди.
Тошкент шаҳрида жами 80 та мактабгача таълим муассасаси таъмирланмоқда.
Изоҳ қолдириш