Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида душанба кунидан мактабгача таълим ташкилотларини очиш бошланди. Ҳозирча ҳар бир туманда биттадан, бироқ 14 сентябрдан мазкур жараён бутун Ўзбекистон бўйича бошланади. Бу ҳақда 10 сентябрь куни Мактабгача таълим вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Мактабгача таълим ташкилотларига тоза сув захираси, тозаловчи ва дезинфекция воситалари мавжудлиги таъминлаган ҳолдагина иш бошлаш рухсати берилади. МТТлар очилиши учун халқ депутатлари Кенгаши ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати талаб қилинади.
Биринчи ўринда, катта ва 5-7 ёшли тарбияланувчилар тайёрлов гуруҳлари очилади. Бу 5 ёшгача бўлган боланинг ижтимоий масофа сақлаши ва гигиена қоидаларига амал қилишдаги қийинчиликлари билан изоҳланади. Масалан, у ўзига қадар бошқа болалар ўйнаган ўйинчоқни оғзига олиб бориши мумкин. Ўрта гуруҳларнинг (4-5 ёшдаги болалар) очилиши октябрь ойига, кичик гуруҳларнинг (3 ёшдаги болалар) очилиши ноябрь ойига мўлжалланган.
«Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазият қараб ўзгариши мумкин», деди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
МТТларга ёзилиш учун электрон навбат ноябрь ойидан эрта давом эттирилади. Ҳозирда навбатда 610 мингга яқин бола бор. Сентябрга қадар мактабгача таълим билан атиги 36,82 фоизни қамраб олиш мумкин бўлди. Ҳозирча вазирлик мактабгача ташкилотларга келаётган тарбияланувчилар учун хавфсиз шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги шароитда гуруҳдаги болаларнинг тавсия этилган сони 15 нафарни ташкил қилади.
МТВ МТТга боришни истаганлар сони тавсия этилганлардан кўра кўпроқ бўлиши мумкинлигини тан олди, аммо ота-оналардан барча омилларни ҳисобга олган ҳолда тўғри тушунишларини умид қилмоқда.
Вазирлик сўровларига кўра, ота-оналарнинг қарийб 30-35 фоизи боласини мактабгача таълим муассасаларига қайтариб беришга тайёр, аммо «эртага бу 40%, кейин 50% бўлиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги ишлари бошланади, корхоналар суръатларни оширмоқда. Албатта, боласини ҳеч кимга ташлаб кетолмайдиган ота-оналар бўлади. Улар мактабгача таълим муассасаларига боришади», деди Агриппина Шин.
Болалар ва ходимларнинг хавфсизлиги учун ташкилотлар ўқувчиларни қачон олиб келиш ва олиб кетиш жадвалларини тузадилар. Тарбиячилар болаларни қабул қилишади, ота-оналар мактабгача таълим муассасаси ҳудудига киритилмайди. Бинолар кунига уч марта махсус воситалар ёрдамида нам тозалаш, ўйинчоқлар, ўқув материаллари ва жиҳозларни санитаризация қилиш, шунингдек, айвончалар ва болалар майдончаларини дезинфекция қилиш ишлари олиб борилади. Майдончаларда тарбиячилар ва бошқа гуруҳларнинг болалари билан мулоқот қилиш мумкин бўлмайди
Изоҳ қолдириш