COVID-19 ва Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти

COVID-19 ва Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти

Коронавирус пандемияси соғлиқни сақлаш ва глобал иқтисодиёт муаммосига айланди. Бутун дунё бўйлаб карантин қоидаларининг жорий этилиши ва Марказий Осиё давлатларининг асосий савдо ҳамкори Хитойда ишлаб чиқариш ҳажмини қисқариши минтақа мамлакатлари учун табиий ресурслар экспортидан тушумларни камайишига, ташқи савдо айланмаси ҳажмининг қисқаришига, меҳнат муҳожирларидан пул ўтказмалари ҳажми ҳамда маҳаллий аҳоли даромадларини сезиларли даражада пасайишига олиб келди.

COVID-19 пандемияси Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Минтақа мамлакатларининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини визуаллаштирилган ҳолда Uzanalytics.com сайти томонидан тайёрланган қўйидаги интерактив панелда кузатинг. Булар янги маълумотлар эълон қилиниши билан янгиланади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида ЯИМнинг энг кўп миқдорда пасайиши Қирғизистонда кутилмоқда: минус 4 фоиз. Айни пайтда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлигининг прогнозлари бундан ҳам пессимистик кўрсаткични тахмин қилмоқда: минус 7 фоиз. Ўзбекистонда эса минтақа бўйича энг юқори инфляция даражаси прогноз қилинмоқда, аммо бу йилги инфляция ўтган йилга нисбатан паст бўлиши кутилмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра

Хом ашё товар фьючерслари нархларининг ўзгариши, АҚШ долларида

2019 йилнинг март-апрель ойларида бошланган нефть ва газ нархларида пасайиш тенденцияси кейинчалик коронавирус пандемияси туфайли янада кучайди. Олтин нархи эса аксинча, бир йил давомида деярли 40 фоизга ошди, бу Қирғизистон ва Ўзбекистон учун манфаатлидир.

The Wall Street Journal маълумотларига кўра

Миллий валюталарнинг АҚШ долларига нисбатан курси

Озиқ-овқат маҳсулотларида инфляция даражаси, фоизда

Тожикистон: Душанбе шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари асосий турларининг нархи(сомонийда, нархларнинг кумулятив индекси - фоизда)

Хитойнинг минтақа мамлакатлари билан ташқи савдоси

(Жорий йилнинг I чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши, фоизда)

COVID-19 пандемияси даврида Хитойнинг Марказий Осиёга экспорт ҳажми камайди: Қирғизистонга - деярли 50 фоизга, Ўзбекистонга – 30 фоизга. Қозоғистондан эса аксинча, экспорт ҳажми ошди.

Хитой божхона хизмати статистик маълумотларига кўра

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар