Электротехника маҳсулотларининг экспорти ҳажми оширилади

Электротехника маҳсулотларининг экспорти ҳажми оширилади
Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди, деб хабар бермоқда, Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали. Мазкур Дастурда электрон техника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини, экспорт ҳажмини ҳамда электротехника саноатида мис хомашёсини қайта ишлаш ҳажмларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилган. Шунингдек, қарор билан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 2,7 бараварга, экспортини 4,3 бараварга ва мисни қайта ишлашни 5 бараварга кўпайтиришни кўзда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар