Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 3 448,6 млрд.сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 3 347 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 88,4 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 13,2 млрд. сўмни ташкил қилди.
Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,5%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Фарғона вилоятининг улуши 8,5% ташқил қилди.
Ҳудудлар кесимида вилоят кўрсаткичидан (103,5 %) юқори ўсиш суръатлари Қўқон шаҳри (127,6%), Олтиариқ (119,8%), Фурқат (112,5%), Бешариқ (108,3%) ва Қўштепа (104,9%) туманларида кузатилган бўлса, Фарғона (94,4%), Учкўприк (92,3%) ва Ёзёвон (85,5%) туманларида эса аксинча пасайиш қайд этилди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Олтиариқ (382,9 млрд. сўм) ва Фарғона (339,6 млрд. сўм), Ўзбекистон (260,1 млрд.сўм) туманларида қайд этилди. Аксинча кам ҳажмга эга ҳудудларга Сўх (70,8 млрд. сўм) туманини, Марғилон (79,9 млрд. сўм) ва Қўқон (86,9 млрд. сўм) шаҳарларини келтириб ўтиш мумкин.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 865,3 минг сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 3 300,2 мдрд. сўмни (ёки ўтган 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,7%га ўсишни), шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари 254,4 млрд. сўм ва чорвачилик маҳсулотлари 3 045,8 млрд. сўмни ташкил қилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 92,3% чорвачилик, 7,7% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 7,6 минг тонна сабзавотлар, 798 тонна мева ва резаворлар шунингдек, чорвачиликда тирик вазнда 40,9 минг тонна гўшт, 221,9 минг тонна сут, 99,5 млн. дона тухум ва 810 тонна балиқчилик овланди.
Изоҳ қолдириш