Фарғона вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойларида макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили

Фарғона вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойларида макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили

Ушбу даврда Фарғона вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 39 665,8 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7%га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 6,9% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 10 105,2 минг сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7%га ошган.

ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда ишлаб чиқарилган саноат, истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариниг ҳажми мос равишда 21 831,8 млрд. сўм, 7 282,6 млрд. сўм ва 24 119,0 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мос равишда 6,0%, 10,8% ва 3,7%га ўсган.

Ҳисобот даврида хизматлар ҳажми 15 878,8 млрд. сўм (республикадаги улуши 6,4%), чакана савдо айланмаси 17 453,9 млрд. сўм (8,5%) ҳамда қурулиш ишлари ҳажми 6 204,5 млрд. сўмни (6,9%) ташкил қилган. Ўсиш суръатлари хизматлар соҳасида – 14,5%, чакана савдо айланмасида – 9,8%, қурилиш ишларида – 10,8%ни ташкил этди.

Асосий капиталга 10 715,8 млрд. сўмлик инвестициялар киритилган бўлиб, мос даврга нисбатан 12,4%га ўсган. Вилоятда январь-сентябрь ойлари якуни бўйича 6 803 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган.

Вилоятнинг ресублика ташқи савдоси ҳажмидаги улуши 4,5% ни ташкил қилган, аммо ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 16,0% га ошган. Бунда 640,3 млн. долларлик экспорт ва 925,5 млн. долларлик импорт амалга оширилган. 2022 йилнинг дастлабки 9 ойи мобайнида экспорт ва импорт ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан мос равишда 9,2% ва 21,2%га кўпайган.

Акбарали Абдураҳмонов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар