2024 йилнинг 1-январ ҳолатига, Фарғона вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони 2023 йил бошига нисбатан 87,8 минг кишига ёки 2,1% кўпайиб, жами 4 062 минг кишини ташкил этмоқда. Хусусан, шаҳар аҳолиси 2 309 минг кишига (жами аҳолининг 56,9%), қишлоқ аҳолиси эса 1 752 минг (жами алоҳилинг 43,1%) кишига етган. Фарғона вилояти аҳоли сони бўйича республикада Самарқанддан кейин (4 209 минг) 2-ўринни эгаллаган.
Статистик маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 1-январ ҳолатига меҳнатга лаёқатли аҳоли, вилоят доимий аҳолисинг 56,1%ни, мехнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 31,6%ни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 12,3% ни ташкил қилади. Шунингдек, вилоятда аҳоли сонининг тақсимланиши, 2 050 минг эркаклар (50,5%), 2 012 минг (49,5%) нафар аёллар ҳиссасига тўғри келади.
2023 йил давомида, туғилишлар сони 107 мингтани, ўлимлар сони 18,7 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 31 мингтани ва никоҳдан ажралишлар 5,8 мингтани ташкил этган.
Aҳоли миграцияси бўйича, вилоятга 8,9 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган ва 11,6 минг киши доимий яшаш мақсадида вилоятдан кўчиб кетган.
Ҳудудлар кесими бўйича қаралганда, Фарғона шаҳри (322 минг), Қўқон шаҳри (309 минг) ва Қува тумани (276 минг) вилоятдаги энг кўнг аҳоли истиқомат қилувчи, Ёзёвон (120 минг), Қувасой (101 минг), Сўх (84 минг) вилоятлари эса вилоятдаги кам аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар ҳисобланади.
Вилоят бўйича 1 квадрат километрга ўртача 601 киши тўғри келиб, Қўқон шаҳри (7 728 киши), Марғилон шаҳри (5 018 киши), Фарғона шаҳри (3 218 киши) ва Тошлоқ тумани (913 киши) вилоятда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига, Ёзёвон тумани (292 киши), Бешариқ тумани (316 киши) ва Олтиариқ туманлари (363 киши) эса аҳоли зичлиги нисбатан паст ҳудудлар сирасига киради.
Изоҳ қолдириш