Фарҳод Очилов: Энг кўп жиноятлар таълим, соғлиқни сақлаш, ёқилғи энергетика, маданият тизими йўналишларда қайд этилди

Фарҳод Очилов: Энг кўп жиноятлар таълим, соғлиқни сақлаш, ёқилғи энергетика, маданият тизими йўналишларда қайд этилди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депертамент органлари томонидан жорий йилнинг 10 ойида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида аниқланган талон-торожликлар, жиноятлар, давлат бюджетига етказилган зарарлар ҳақида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берди.

“Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депертамент органлари томонидан жорий йилнинг 10 ойида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида давлат бошқаруви органлари, таълим, соғлиқни сақлаш, банк, молия, ёқилғи энергетикаси, қурилиш соҳаларида жами 436 ҳолатда 260 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож этилгани фош қилинди.

Хусусан, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳамда сохтакорликка йўл қўйиш билан боғлиқ 89та жиноятга чек қўйилган. Бу жиноятларнинг энг кўпи — давлат бошқаруви органлари ҳиссасига тўғри келади”, дейди Фарҳод Очилов.

Унинг сўзларига кўра, Давлат харидларини сунъий равишда қиммат нархда сотиб олиш билан боғлиқ 27та жиноят аниқланган. Таълим, соғлиқни сақлаш, ёқилғи энергетика, маданият тизими ва бошқа йўналишларда ана шундай жиноятлар кўпроқ қайд этилган.

Шу билан бирга, қурилиш соҳасидаги 187та жиноят туфайли давлат бюджетига 60 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган. Ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилишда бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 27та жиноят фош этилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар