Инфографика: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажми

Инфографика: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажми
2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажми 181,5 млн.долларни ташкил этди. Шундан 130,0 млн.доллар ёки 71,6% экспорт, 51,5 млн.доллар ёки 28,4% импортга тўғри келади.

Ўзбекистон жаҳоннинг 135 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Покистон билан умумий ташқи савдодаги улуши 0,4%ни, экспортда 0,8%ни, импортда 0,2%ни ташкил этади.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро савдо улуши:

- Озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 49%ни ташкил этди. Шундан 26,50 млн.доллари импорт, 62,93 млн.доллари экспорт ҳиссасига тўғри келади.

- Саноат моллари 33%ни ташкил этди. Шундан 0,80 млн.доллари импорт, 59,20 млн.доллари экспорт ҳиссасига тўғри келади.

- Кимёвий маҳсулотлар ва буюмлар 12%ни ташкил этди. Шундан 20,19 млн.доллари импорт, 0,71 млн.доллари экспорт ҳиссасига тўғри келади.

Адлия вазирлигининг хабар беришича, 25 февраль куни «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» Президент қарори имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди. Бу битим 2021 йилнинг 15 июлида Тошкент шаҳрида имзоланганди.

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

«Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди», дейилади хабарда.

15 июль куни имзоланган шартнома Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хоннинг ташрифи доирасида Ҳукуматлараро комиссия мажлиси ҳамда Ўзбекистон — Покистон бизнес форумида 500 млн долларликдан зиёд шартномалар имзоланганлигини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, қуйидагилар ҳам имзоланган эди:

  • Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида протокол;
  • 2021−2026 йилларга мўлжалланган Маданий алмашув дастури;
  • Туризм масалалари бўйича англашув меморандуми;
  • Давлат чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисида баённома;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Покистон дипломатик хизмат академияси ўртасида англашув меморандуми;
  • Ўзбекистон — Покистон ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар