Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов пандемия даврида мамлакатимизнинг инқирозга кириб кетишидан қандай сақлаб қолингани ҳақида гапирди (+видео)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов пандемия даврида мамлакатимизнинг инқирозга кириб кетишидан қандай сақлаб қолингани ҳақида гапирди (+видео)

Кейинги 4-5 йилда аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш, тиббиёт, таълим, илм-фан, маданият, санъат ва барча соҳа ҳамда тармоқларни ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар кўлами кенгайиб бормоқда.

Мураккаб пандемия шароитига қарамасдан давлат томонидан иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келмоқда. Иқтисодий барқарорлик, иш ўринлари сақлаб қолинмоқда.

Маълумот учун, мамлакатимизда 1-чоракда ЯИМ 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсди. Давлат бюджети даромадлари прогнозга нисбатан қарийб 2 трлн сўмга кўпайди. Экспорт ҳажми январь-апрель ойларида 3,2 млрд долларни ташкил этди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 май куни ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда худди шу йўналишдаги масалалар танқидий кўриб чиқилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов пандемия даврида иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар тўғрисида «Ўзбекистон24» телеканалининг "Таҳлилнома" кўрсатувига интервью берди:

– Ўткан йили пандемия ҳолати 16 мартда эълон қилинган бўлса, Ўзбекистонда пандемияга қарши биринчи чоралар 19 мартда кўрилди. 20 дан ортиқ Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Бундан ташқари 80 трлн сўм узайтирилган кредитлар, бу ЯИМнинг 13% дейдиган бўлсак, катта чоралар қабул қилинди. Қабул қилинган чора-тадбирлар иқтисодиётимизни чуқур инқирозга кириб кетишидан сақлаб қолди. Ўтган йили иқтисодиётимиз 1,6 фоизга ўсиш билан чиқди.

Мана шу натижалардан келиб чиққан ҳолда давлатимиз раҳбари томонидан иқтисодиётни келгусида янаям ривожлантириш учун нима чоралар кўришимиз керак ва прогноз кўрсаткичлари 2021 йил учун етарли эмас, биз янада қўшимча резервлар топишимиз керак, аҳоли фаровонлигини ошириш учун қўшимча ишлаб чиқариш имкониятларини йўлга қўйишимиз керак, деган мақсадда катта селектр йиғилиши ўтказилди.

Иқтисодий ўсиш бўлаётгани ёки бўлмаётганини, узоқ муддатли товарларни олди-сотдисида кўриш мумкин. Аҳолида эртанги кунга ишонч бўлса, улар автомобил ёки уй харид қилади. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказимизда ҳар ойда мониторинг олиб борилади. 2021 йил апрель ойида биргина уйлар харидининг ўзи 2019 йилнинг апрелига нисбатан қарийб 28 фоизга ўсди. Автомобиллар олди-сотдиси ҳам худди шундай. Қарийб 19-20 фоиз атрофида ўсиш бор. Бу дегани аҳолининг тўлов қобилияти ўсаяпти, маҳсулот сотилганидан кейин, ойлик берасиз, у ойлик олганидан сўнг яна истеъмол бўлади. Мана шу иқтисодиёт деган катта бир ғилдиракнинг ишлаб кетишига сабаб бўлади.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда ёқилғи энергетикасини таъминласак, албатта иқтисодиётимиз барқарор бўлади, дея таъкидладилар. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов бунга нималар ҳисобидан эришиш мумкинлигига изоҳ берди.

– Саноат борки, бунга электр энергия керак. Иқтисодиётда ўртача эластиклик деган нарса бор. ЯИМни ҳар доим 1 фоизга оширмоқчи бўлсангиз, сизда камида бир фоиз энергетика соҳангиз ўсиши керак. Давлат раҳбари тарафидан қўйилаётган иқтисодий ўсиш бўйича марраларга етиш учун қанча электр энергия керак, қанча табий газ керак, ўша нарсаларнинг аниқ ҳисоб-китоблари бизда бор. Демак бизга қўшимча 9 млрд куб табий газ, 165 минг тонна суюлтирилган газ, 15,5 млрд кВт электр энергияси керак бўлади. Мана шу табий газ, энергетика ресурсларини таъминлаб бериш бўйича ҳар бир соҳага аниқ кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, О.Ҳакимов бугунги пандемия шаротида тармоқлар ва ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар нималардан иборат эканлиги тўғрисида ҳам батафсил тўхталиб ўтди.

– Иқтисодиётда энг олдинда кетаётган соҳаларимиз бор. Шу билан бир қаторда иқтисодиётда бозор тамойиллари асосида ишлашни ҳали йўлга қўёлмаган ва трансформация жараёнларида орқада қолаётган соҳалар ҳам бор. Масалан, «Ҳудудгазтаъминот», «Ўзагролизинг», «Ўздонмаҳсулот» каби соҳаларда қолоқликларни давлат раҳбари томонидан қандай қилиб бартараф этиш бўйича, ушбу соҳаларнинг ҳаммасини бозор тамойиллари асосида ишлайдиган самарали соҳаларга айлантириш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар