Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази камбағалликни камайтириш бўйича пилот лойиҳани ишга туширди. Янги механизм Тошкент вилоятида синовдан ўтказилмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази камбағалликни камайтириш бўйича пилот лойиҳани ишга туширди. Янги механизм Тошкент вилоятида синовдан ўтказилмоқда
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) камбағалликни камайтириш бўйича пилот лойиҳани бошлади. Камбағалликни камайтириш бўйича янги лойиҳа Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида бўлиб ўтмоқда ва 2020 йилнинг октябридан ноябригача мўлжалланган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан синовдан ўтган янги камбағалликка қарши кураш механизмлари 2019 йилда Нобел мукофоти совриндорлари Aбхижит Банержи, Эстер Дуфло ва Майкл Кремер методологиясига асосланган бўлиб, у дала тадқиқотлари орқали камбағалликни камайтириш самарадорлигини баҳолайди.

Маълумот учун: Эстер Дуфло, Aбхижит Банержи ва Майкл Кремер 2019 йилда иқтисодиёт бўйича Aлфред Нобель мукофотининг лауреатлари бўлишди. Мукофот эгалари тадқиқотларга янги ёндашувни жорий этдилар, натижада камбағалликка қарши курашнинг энг яхши усулларини аниқлаш бўйича "Ишончли жавоблар" берилди. Иқтисодчилар томонидан ишлаб чиқилган ёндашув "кичик масштабдаги масалалар" бўйича тадқиқотлар ўтказишдир.

1990 йилларнинг ўрталарида бўлғуси совриндорлар Кенияда мактаб фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган дала тажрибаларини ўтказдилар. Кейинчалик Банерджи ва Дуфло ушбу амалиётни кенгайтириб бошқа мамлакатларда, хусусан, Ҳиндистонда ҳам синаб кўришган. Уларнинг илмий ишлари янги илмий мактабни яратишга имкон берди.

Пилот лойиҳа камбағалликни камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада амалга ошириш учун аҳолининг камбағал ва муҳтож қатламларининг ҳолатини чуқурроқ ўрганиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ягона оиланинг камбағаллиги кўплаб омиллар билан белгиланади. Буларга даромад даражаси, таълим, озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш хизматлари, транспорт инфратузилмаси, оилани режалаштириш, иш билан таъминлаш, санитария ва бошқалар киради. Шу муносабат билан камбағалликни камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга ёндашувлар ва чора-тадбирларнинг ўзи жойлардаги аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиб, уларнинг самарадорлиги амалий дастур ва олинган натижалар билан исботланган.

Дала тадқиқотлари жараёнида уй хўжаликларининг даромад даражаси ва иқтисодиётнинг норасмий тармоқларида иш билан банд бўлганлар сони бўйича сўров ўтказилди.

Ишчи гуруҳ* хонадонларнинг ичик тузилиши, шароитлари, уй хуўжаликларининг даромадлари ва харажатлари, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат рациони ва кредит масалаларини ўз ичига олган 16 қисмдан иборат "Aҳолининг турмуш даражасини ўрганиш ва баҳолаш" тўғрисидаги махсус тайёрланган сўровнома асосида Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларидаги барча 96 та маҳалладаги 1152 хонадонда сўров ўтказилди.

Пилот-лойиҳа натижаларига кўра, камбағалликка қарши курашиш, аҳолининг кам таъминланган ва муҳтож қатламларини ҳудудлар бўйича қўллаб-қувватлаш учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Пилот лойиҳасининг кейинги босқичида эҳтиёжманд оилалар аҳволини оғирлаштирувчи тизимли муаммолар аниқланди.

***

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари:

Ўқитиш.

Маҳаллий туман ҳокимлари учун билим даражасини ошириш ва камбағалликни камайтириш усуллари самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 13-16 октябрь кунлари Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ходимлари томонидан Тошкент вилоятида "Ҳудудларда камбағалликни камайтириш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш" мавзусида қисқа муддатли тренинглар ўтказилди.

Диагностика (камбағаллик даражасини ўлчаш).

Иккинчи босқич давомида Ишчи гуруҳ* "Аҳоли турмуш даражасини ўрганиш ва баҳолаш" мавзусида махсус сўровнома тайёрлашда иштирок этди. Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларининг сўровда қатнашувчи маҳаллалар рўйхати шакллантирилди.

Тадбирлар режаси (камбағал оилалар аҳволини оғирлаштирувчи тизимли ривожланиш муаммоларини аниқлаш).

"Темир дафтар" реестрига киритилган уй хўжаликлари билан сўров ва суҳбатлар ўтказилди. Ҳар бир сўровномани тўлдириш жараёнида олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ходимлари билан муҳокама қилиниб, белгиланган муддатда ишчи гуруҳга тақдим этилди.

Маълумотлар базасини яратиш (камбағал оилаларнинг ҳолатини соғлиқни сақлаш, таълим олиш, рақамлаштириш даражаси бўйича аниқлаш ва бошқалар.).

Ушбу босқич доирасида ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг алоҳида миқдори ҳисоблаб чиқилди ва тасдиқланди. Бу босқичда камбағал оилаларнинг ўзига хос хусусиятлари яратилган маълумотлар базаси камбағалликка қарши кураш бўйича илмий-амалий таклифларни шакллантиришга ёрдам беради.

Муаммоларни аниқлаш

Ижтимоий ёрдам. Жойларда камбағалларни аниқлаш мезонлари уларни "Темир дафтар" реестрига киритиш, тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун аниқ бажарилмайди. "Темир дафтар"да мавжуд фаровонлик даражасига кўра камбағаллар тоифасига кирмайдиган 20-30% оилаларнинг борлиги аниқланди.

"Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам бериш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом"да бир қатор муҳим бандлар ҳисобга олинмаган. Хусусан, кам таъминланган 2 ёки 3 та оила бир хонадонда яшаши мумкинлиги, уларнинг пенсиялари ва ижтимоий ёрдамларини белгилашда ҳар бир оила учун даромадлари ва харажатлари алоҳида ҳисобга олинмайди.

Моддий ёрдам миқдорини аниқлашда уларнинг ўртача харажатлари (дори-дармонлар, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат, болаларни ўқитиш) тўлиқ ҳисобга олинмайди. Оиладаги сурункали беморларнинг сони ва бир вақтда олиб бориладиган дори-дармонларнинг нархи ҳисобга олинмайди.

Озиқ-овқат. Бўка туманидаги кам таъминланган уй хўжаликлари аъзолари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, кунига истеъмол қилинадиган калориялар сони 2382 ккал эканлиги аниқланди. Белгиланган килокалориянинг 1 кунлик нархи 9,091 сўмни (ойига 281,829 сўм) ташкил этди. Шу билан бирга Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳисобланган килокалориянинг минимал нархи 9500 сўмни ташкил этади.

Таълим. Кам таъминланган оилаларнинг болалари учун мактабгача таълим қамров даражаси паст бўлиб (Бўка тумани-34%, Чиноз тумани-56%), кўпгина қишлоқ жойларида мактабгача таълим муассасалари йўқ (Бўка туманида 28 та ва Чиноз туманида 35 та). Математика, информатика, тарих, табиатшунослик, чет ва рус тиллари ўқитувчилари етишмайди.

Соғлиқни сақлаш. "Оилавий поликлиникалар" ва “Қишлоқ врачлик пунктлари"да тиббий карталарни очиш билан боғлиқ муаммолар даволаш жараёнининг эрта бошланишини олдини олади. Туман тиббиёт муассасаларида педиатр, рентгенологлар, кардиолог, нефролог, реаниматолог, гинеколог ва терапевтлар, шунингдек, замонавий тиббий асбоб-ускуналар етишмайди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш. "Темир дафтар" реестрига киритилган кам таъминланган оилалар орасида "Ҳар бир оила - тадбиркор" давлат дастури иштирокчиларининг улуши (Бўка тумани - 14%, Чиноз тумани -28%) берилаётган

имтиёзли кредитларга қарамай, ортмайди. Кредит олишга даъвогарлар етарли малакага эга эмас, бошқаларга эса ер ёки бошқа имкониятлар етарли эмас.

Биринчи хулосалар

Жойларда кам таъминланган аҳолининг ўзига хос энг долзарб муаммоларини аниқлайдиган соҳа тадқиқотлари ҳам камбағалликни камайтириш ва халқ ҳаётини яхшилашга қаратилган давлат сиёсати тегишли чораларини кўришга олиб келади.

Давлат томонидан ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган "Темир дафтар" рўйхатига киритиш ва рўйхатдан чиқариш, кам таъминланган оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олишни кўпайтириш ва тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар бўйича аниқроқ мезонлар ишлаб чиқилади. Кам таъминланган оилалар фарзандлари витаминлар билан таъминланади, 14 ёшгача бўлган болаларнинг ривожланишини (вазни ва бўйи) кузатилади.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида "Темир дафтар" рўйхатига киритилган оилалардан "Ҳар бир оила -тадбиркор" давлат дастури иштирокчиларининг улушини ошириш керак бўлади; қишлоқ хўжалиги учун "ижтимоий тадбиркорлик" ва "инклюзив тадбиркорлик" соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек фермерларнинг ветеринария ва агрономик саводхонлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш керак бўлади.

Сўровнинг дастлабки натижалари ва унинг асосида чиқарилган хулосалар шуни кўрсатадики, жойларда камбағалликка қарши кураш чораларини созлаш зарур, бу йўналишдаги янги ёндашув жуда самарали бўлиб, мамлакатдаги камбағалларнинг муаммоларини янада муваффақиятли ҳал қилишга имкон беради.

Нима учун Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази?

Камбағаллик муаммоси пандемия даврида ёмонлашди. Бу борада ўтган йили бошланган самарали камбағалликни камайтириш сиёсатини шакллантириш ишлари ўзига хос тус олди. Хусусан, Марказ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқди, шунингдек, аҳоли даромадларини сақлаб қолиш, талабни ушлаб туриш ва манзилли ёрдам чораларини такомиллаштириш бўйича кўплаб таклифларни тақдим этди.

Марказ мамлакатда камбағалликни тубдан камайтириш учун самарали пойдеворни шакллантириш бўйича тадбирларда фаол иштирок этмоқда, бунда камбағалликни баҳолаш ва таснифлаш соҳасида методологияни ишлаб чиқиш ва илғор жаҳон тажрибаларини татбиқ этиш, эҳтиёжмандларни аниқлаш ва мақсадли қўллаб-қувватлаш чоралари механизмларини такомиллаштириш киради. Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш ва таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режасига (ПКМ № 526, 29.08.2020 й.) мувофиқ, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бошқа идоралар билан биргаликда Ўзбекистонда 2030 йилгача камбағалликни камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифасини бажаради.

Ишчи гуруҳ* таркибига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа вазирлик вакиллари киритилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

жамоатчилик билан алоқалар хизмати


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар