Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси: Аҳоли айрим уяли алоқа операторлари борлиги ҳақида ҳатто бехабар

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси: Аҳоли айрим уяли алоқа операторлари борлиги ҳақида ҳатто бехабар

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мутахасcисилари томонидан Республика миқёсида алоқа ва интернет сифатини ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати мониторинги ўткизилди.

Унга кўра, Uzmobile, Mobiuz, Beeline, Usell, Perfectum сингари хизмат кўрсатувчи алоқа компанияларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ҳолат бўйича қуйидагилар маълум бўлди:

Қорақалпоғистон Республикасида 238 та МФЙ бўлса, шундан Uzmobile алоқа воситасидан 115та МФЙ аҳолиси норози 123 таси қониқарли ҳолатда.

Mobiuz Қорақалпоғистон Республикасининг битта маҳалласида мутлақо мавжуд емас. 119 тасида эса мутлақо қониқарсиз 118 та сида қониқарли.

Beeline компаниясидан 3 та маҳалла фойдаланмайди, 150 та МФЙда эса қониқарсиз. Қолган 85 тасида қониқарли.

Usell компаниясидан эса ҳудуднинг 153 та маҳалласи норози, 85 тасида эса қониқарли.

Хоразм вилояти мисолида айтадиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда 479 та маҳалла мавжуд. Уларнинг 161 тасида Uzmobile алоқа операторининг хизмати мутлақо қониқарсиз.

196 та ҳудуд аҳолиси эса Mobiuz алоқа компанияси ҳақида ҳатто билишмайди, қолган 237 та маҳаллада қониқарли ҳолатда.

Вилоятдаги 7 та маҳаллада Beeline алоқа операторидан мутлақо фойдаланмайди, қолган 296 тасида қониқарсиз, 176 та маҳаллада еса ҳолат яхши.

Perfectum алоқа операторлари хизматидан эса аҳоли норози.

Юқоридаги маълумот шунчаки рақамлар эмас, бу бизнинг фожиамиз аслида. Бутун дунё ёшлари аллақачон янги кашфиётлар устида бош қотираётган бир пайтда бизнинг келажагимиз деб атаётган ёшларимиз ҳеч бўлмаганда интернет имкониятларидан фойдалана олмаяпти. Ёки онлайн таълим биз учун эмас-ми? Бундай вазиятга лоқайдлик билан қараб, қўл қовуштириб ўтирадиган бўлсак, катта йўқотишларни бошдан кечиришимиз аниқ.

Aзиза Хўжакелдиева
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
Ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
Матбуот хизмати

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар