Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди

Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди

“Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (1027-сон, 23.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш мақсадида МЧЖ шаклидаги “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.


2023 йил 1 январга қадар:

  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва агрологистика комплекси томонидан олиб келинадиган (тасдиқланган рўйхат бўйича) хомашё, ускуна, махсус транспорт воситалари ва техника учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) тўлашдан;

  • агрологистика комплексига чет элдан жалб қилинадиган мутахассислар - жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилди.

Қарор билан, шунингдек, “Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар