Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар, уларнинг қонуний асослари экспертлар томонидан таҳлил қилинди (+видео)

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар, уларнинг қонуний асослари экспертлар томонидан таҳлил қилинди (+видео)

2022 йил 10 июнь куни Конституцияга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Конституциявий комиссия аъзолари, экспертлар иштирок этишди.

Йиғилишдан сўнг Халқаро пресс-клубда "Янги Ўзбекистоннинг янги конституцияси" мавзусида жонли сессия бўлиб ўтди.

Унда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Муҳсинжон Холмуҳамедов ҳам иштирок этди. Марказ эксперти сессияда «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформаси орқали ва бошқа тармоқлардан келган, энг кўп овоз тўплаган таклифлар, энг кўп таклиф юборган фуқаролар ва энг кўп такрорланган сўзлар юзасидан тўхталиб ўтди.

– «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформасига статистика бўйича 14 мингга яқин таклифлар келиб тушган. Буни миқдорий таҳлил усуллари ёрдамида анализ қилиб кўрдик. Анализда фуқароларимизни қизиқтирган, фуқароларимиз маъқуллаган энг кўп овоз тўплаган таклифлар рейтингни чиқардик. Ундан ташқари, баъзи фуқароларимиз жуда фаол бўлган ва кўплаб таклифлар берган. Уларнинг ҳам рейтингини кўриб чиқдик.

Энг кўп таклиф юборган фуқаролар

Ф.И.Ш.

Таклифлар сони

Умумий овозлар сони

Бир таклиф учун ўртача овозлар (баллар)

Баҳодир Косимов

24

53

2

Серикбек Муратаев

23

20

1

Сардор Маликов

14

281

20

Иброхимжон Алижонов

14

126

9

Дилёрбек Рустамов

12

306

26

Шинибай Бабаниязов

10

150

15

Умид Нурметов

10

20

2

Жавлонбек ЎРазалиев

10

-1

0

Ғофуржон Махмудов

9

3

0

Мухаммед Уббиниязов

8

71

9


Шу билан бирга 60 мингга яқин сўзнинг ичидан энг кўп ишлатилган сўзлар қайси эканлигини матнли график дизайнини ишлаб чиқдик, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти М.Холмуҳамедов.

Матнли графикда кўриш мумкинки, энг кўп ишлатилган сўзлар “Давлат” – 675 марта, “Конституция” – 207 марта, “Ҳуқуқ” – 463 марта, “Инсон” -343 марта, “Фуқаролар” – 304 марта, “Таклиф” – 256 марта, “Қонун” – 221 марта, “Президент” – 162 марта, “Таълим” – 155 марта, “Мувофиқ” – 110 марта, “Туман”, “Ижтимоий” - 109 марта, “Жамоат” – 105 марта такрорланган.

Шунингдек, мутахассиснинг таъкидлашича, овозлар сонига кўра, “Мактаб формаси” – 303 та, “Коррупция” – 269 та, “Хориждан кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини минимал даражага пасайтириш” – 219 та, “8 соатлик иш вақтини таъминлаш” – 215 та, “Ҳокимларни умумхалқ овози билан сайлаш” – 205 та, “Жинсий зўравонликка қарши” – 205 та, “Ҳокимларни баҳолаш” – 156 та, “Тергов жараёнини онлайн кўриб туришга имконият яратиш” – 146 та, “Меҳнат шароитларини яхшилаш” – 139 та, “Соғлиқни сақлаш тизимида ягона электрон база шакллантириш” – 139 та, “Ҳокимларни сайлаш” – 129 та, “Давлат бошқарувидаги очиқлик даражаси” – 122 та овоз йиққан.

Энг кўп овоз тўплаган таклифлар

ТАКЛИФЛАР ЙЎНАЛИШИ

ОВОЗЛАР СОНИ

Мактаб формаси

303

Коррупция

269

Хориждан кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини минимал даражагача пасайтириш

219

8 соатлик иш вақтини таъминлаш

215

Ҳокимларни умумхалк овози билан сайлаш

205

Жинсий зўравонликка қарши

205

Ҳокимларни баҳолаш

156

Тергов жараёнини онлайн кўриб туришга имконият яратиш

146

Меҳнат шароитларини яхшилаш

139

Соғлиқни сақлаш тизимида ягона электрон база шакллантириш

139

Ҳокимларни сайлаш

129

Давлат бошқарувидаги очиқлик даражаси

122

Эътиборлиси, аҳоли томонидан келиб тушган таклифларнинг салмоқли қисмини шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир таклифлар ташкил этмоқда.

Қайд этилганидек, жамоатчилик билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш Конституциявий комиссия фаолиятининг бош мезонига айланди. Конституциявий комиссия аъзолари келиб тушган таклифларни йиғиш, умумлаштириш ва якуний таклифларни шакллантириш ҳамда шу асосда тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга бор куч-ғайрат, салоҳиятини сафарбар қилмоқда.

Бу жараёнда илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, соҳа экспертларининг хизмати ва ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда. Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳининг тажрибали аъзолари, олимлар, малакали мутахассис ва экспертлари келиб тушган ва умумлаштирилган таклифлар юзасидан ўз хулоса, тавсиясини тайёрлаб бермоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар