Молия вазирлиги жорий йилда ажратилган ипотека кредитлари миқдорини эълон қилди

Молия вазирлиги жорий йилда ажратилган ипотека кредитлари миқдорини эълон қилди

Молия вазирлиги бозор шартлари асосида ипотека кредитлаш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича 2021 йил 1 июн ҳолатига маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2020-2021 йилларда жами 3047 млрд. сўм, жорий йилда 1580 млрд. сўм ипотека кредитлари ажратилган.

Ушбу кредитлар тижорат банклари бўйича қуйидагича ажратилган:

  1. Ипотека банк - 1138 млрд. сўм
  2. ҚҚБ - 506 млрд. сўм
  3. Ўзмиллийбанк - 258 млрд. сўм
  4. Халқ банки - 212 млрд. сўм
  5. Ориент финанс банк - 186 млрд. сўм
  6. Бошқа банклар 747 млрд. сўм.

Ушбу кредитлар ҳудудлар бўйича қуйидагича ажратилган:

  1. Самарқанд 597 млрд. сўм
  2. Тошкент шаҳри 535 млрд. сўм
  3. Фарғона 342 млрд. сўм
  4. Сурхондарё 290 млрд. сўм
  5. Андижон 276 млрд. сўм
  6. Бошқа вилоятлар 1007 млрд. сўм.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар