Январ-июн ойларида давлат бюджети даромадлари 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга ўсди.
Молия вазирлиги давлат бюджети даромадларининг 2021 йил 1-ярим йиллик ижроси бўйича дастлабки натижаларини эълон қилди.
Январь-июнь ойларида давлат бюджети даромадлари 74,9 триллион сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 триллион сўмга (+28,7 фоиз) кўп бўлди.
Ҳисобот даврида давлат солиқ органлари назоратидаги тушумлар 61,4 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига қараганда 15,5 триллион сўмга (33,8 фоиз) ошди.
Жумладан, йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси назорати остидаги тушумлар 40,6 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 10,5 триллион сўмни (35 фоиз) ташкил қилди.
1-ярим йилликда божхона органлари томонидан назорат қилинадиган тушумлар 5,2 триллион сўмга (52,5 фоиз) ошди ва 15 триллион сўмни ташкил қилди.
Давлат бюджетининг солиқ ва божхона органлари томонидан назорат қилинмайдиган тушумлари 6 триллион сўмга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 2 триллион сўмга кўпдир.
Изоҳ қолдириш