2021 йилда Наманган вилоятининг ташқи савдо айланмаси 1 089,4 млн. долларни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 24,7 фоизга ошган.
Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт ҳажми 494,6 млн. долларни (45,4%) ва импорт ҳажми 594,8 млн долларни (54,6 %) ташкил қилган. 2021 йилда ташқи савдо баланси -100,2 млн. долларни ташкил этган.
Наманган вилоятининг 2010-2021 йиллардаги ташқи савдоси таҳлил қилинганда, экспорт ҳажмида 2011 йилда сезиларли пасайиш кузатилган. 2010-2021 йиллар орасида умумий маънода ўсиш кузатилган.
Импорт ҳажмида эса 2018 йилда ўсиш кузатилган бўлиб, бу валюта сиёсатининг либераллаштирилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ташқи савдо балансида ижобий сальдо 2010 йилда кузатилган бўлиб, 2018 йилда ташқи савдо балансининг салбий сальдо ҳажми энг юқори даражага чиққанлиги кузатилган.
Наманган шаҳри (36,9%), Тўрақўрғон (9,6%), Уйчи (8,1%) ва Косонсой туманлари (6,9%) вилоят ташқи савдо айланмасида энг кўп улушга эга.
Учқўрғон (3,6%), Чортоқ (3,5) ва Поп (3,04%) туманлари эса 2021 йилда ташқи иқтисодий фаолиятда нисбатан паст кўрсатгичга эга эканлиги кузатилди.
Наманган вилояти туманлар кесимида экспорт ва импорт ҳажми
Экспорт ҳажми бўйича вилоятнинг энг юқори улушга эга ҳамкор давлатлари Россия (40,85%), Хитой (15,28%), Қирғизистон (13,97%) Қозоғистон (8,33%), Туркия (8,10%) ҳисобланади.
Экспорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши – 18,0%, хизматлар соҳаси – 2,9%, тўқимачилик маҳсулотлари – 1,8%, рангли ва қора металлар– 0,8%, машина ва ускуналар – 2,0%, кимёвий маҳсулотлар улуши – 1,8%, энергетика ва нефть маҳсулотлари – 0,2%, бошқа маҳсулотлар – 74,3% ни ташкил қилган.
Экспорт таркибида улуши энг юқори ҳудудлар Наманган шаҳри (30,37%), Тўрақўрғон (16,37%), Уйчи (8,98%), Косонсой (6,72%) туманлари ҳисобланади. Наманган (4,44%), Поп (2,94%), Чортоқ (1,72%) туманлари улуши энг паст ҳудудлар саналади.
Импорт ҳажми бўйича вилоятнинг энг юқори улушга эга ҳамкор давлатлари Хитой (31,58%), Россия (17,30%), Қозоғистон (11,29%), Туркия (10,94%) ҳисобланади.
2021 йил давомида Наманган вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 594,8 млн АҚШ долларини ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 20,6% га ошган.
Импорт таркибидаги машина ва ускуналарнинг улуши - 34,2%, рангли ва қора металллар – 10,6%, озиқ-овқат маҳсулотлари – 18,4%, кимёвий маҳсулотлар – 17,9%, энергетика ва нефть маҳсулотлари – 2,4%, хизматлар - 0,2%, бошқа маҳсулотлар – 16,9%ни ташкил қилган.
Импорт таркибида улуши энг юқори ҳудудлар - Наманган шаҳри (42,39%), Уйчи (7,28%), Косонсой (7,09%), Чуст (7,05%) туманлари ҳисобланади. Тўрақўрғон (3,96%), Поп (3,13%) ва Учқўрғон (1,46%), туманлари импорт улуши энг паст ҳудудлар саналади.
Шоирахон Нурдинова
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш