Дастлабки маълумотларга кўра, вилоятда 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 10 707,6 млрд. сўмга етди. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 116,0 %ни ташкил этди. Ушбу давр мобайнида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3 623,4 минг сўмга етди ва 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан ўсиш суръати 113,5%ни ташкил этди.
Хизматлар таркибида энг катта улушни савдо хизматлари (34%), молиявий хизматлар (17%), транспорт хизматлари (17%) ташкил этган. Хизматлар умумий ҳажмида паст улушларни ижара хизматлари (2,0%), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (2%), яшаш ва овқатланиш хизматлари (2%), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (0,9%) бошқа хизматлар (3%) ташкил этган.
Аҳоли жон бошига энг катта хизматлар ҳажми Наманган шаҳрида (6 584,2 минг сўм), Мингбулоқ туманида ( 3 052,2 минг сўм) ва Наманган туманида ( 3 003,6 минг сўм) қайд этилди. Шунингдек, Тўрақўрғон (2 978,2 минг сўм), Поп (2 863,1 минг сўм) ва Уйчи (2830,2 минг сўм) туманларида ҳам аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми салмоқли бўлди. Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларнинг энг паст кўрсаткичи Косонсой (2 467,4) ва Янгиқўрғон (2 340,6 минг. сўм) туманларида кузатилди. Ҳудудлар кесимида жон бошига хизматларнинг энг юқори ўсиш суръати Наманган шаҳри (116,9%), Чуст тумани (117,1 %) ва Косонсой туманига (111,3%) тўғри келган бўлса, энг паст ўсиш суръати Поп туманида (108%) кузатилди.
2022- йил январь-сентябрь ойларида автомобил транспортида 22,0 млн. тонна юк ташилган бўлиб, юк айланмаси 532,8 млн. т-км.ни ташкил қилган. Автомобил транспортида йўловчилар ташиш 2022 йил январь-сентябрь 325,7 млн. йўловчини ташкил этди, йўловчи айланмаси эса 6 553,1 млн. йўловчи-км.ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш