Танловга қуйидаги йўналишдаги тадқиқот натижалари асосида ёзилган мақолалар қабул қилинади:
- Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш;
- Камбағалликни қисқартириш;
- Ижтимоий ҳимоя (аёллар, болалар, қариялар, ногиронлар ва ҳ.к.)
- Меҳнат бозори, миграция ва ишсизлик;
- Тадбиркорликни ривожлантириш;
- Молия бозори ва банк тизими самарадорлиги;
- Ташқи савдони ривожлантириш ва халқаро иқтисодий ташкилотларга интеграция;
- Саноат тармоқларини ривожлантириш;
- Қурилиш ва инфратузилмаларни ривожлантириш;
- Ахборот-коммуникация соҳаси ва иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш;
- Транспорт ва логистика;
- Туризм ва HoReCa индустрияси;
- Энергетика;
- Қишлоқ хўжалиги.
Танловга яшаш ва иш жойидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек саноат ва минтақаларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш масалаларини ўрганадиган барча тадқиқотчилар қатнашишлари мумкин.
Энг яхши мақола муаллифнинг иш ва яшаш жойи, лавозими ва мақомидан қатъи назар, сифат кўрсаткичлари асосида холис танланади.
Танлов мукофот жамғармаси 50 миллион сўм:
1 ўрин 25 миллион сўм
2 ўрин 15 миллион сўм
3 ўрин 10 миллион сўм
Танловга Ўзбекистон Республикасини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган ўзбек, рус ёки инглиз тилида ёзилган тўлиқ матнли чоп этилган мақолалар қабул қилинади.
22 ёшдан кичик тадқиқотчилар томонидан чоп этилган энг яхши мақола муаллифи 10 миллион сўм пул мукофоти тақдирланади.
Танловга 2021 йил 1 февралидан 1 сентябргача чоп этилган мақолалалар қабул қилинади. Қабул қилиш охирги куни 2021 йил 1 сентябрь.
Танлов натижалари 2021 йил 1 октябрда эълон қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Новза 6
Aлоқа учун:
📞Тел: (+998 78) 150 02 02 (406)
📞Тел: (+998 90) 372 99 34
E-mail: m.kholmukhamedov@cerr.uz
E-mail: tanlov@cerr.uz
Изоҳ қолдириш