Ўрганилган камчиликлар бартараф этилса, сўхликларнинг 18 минг нафари ишли бўлади

Ўрганилган камчиликлар бартараф этилса, сўхликларнинг 18 минг нафари ишли бўлади

Бош вазири Абдулла Арипов жорий йилнинг 1-3 июнь кунлари Сўх туманига ташриф буюриб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мавжуд муаммоларини бартараф этиш бӯйича топшириқлар белгилаб берган эди.

Туманга Республика ишчи гуруҳ вакиллари ҳам ташриф буюришди. Улар томонидан мавжуд муаммо ва камчиликлар аниқланиб, тизимли ҳал этилиши бӯйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Тумандаги долзарб бўлган муаммолардан бири ичимлик ва суғориш суви таъминотидаги камчиликлар ҳисобланади.

Республика ишчи гуруҳи тумандаги 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда жойларда фуқаролар билан учрашиб, мавжуд муаммолар ўрганиб чиқди. Натижа шуни кўрсатмоқдаки, тумандаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли томорқаларини суғориш суви билан таъминлаш бевосита Қирғизистон Республикаси ҳудудидан оқиб келадиган ариқларга боғлиқ. Шу сабабли сув етказиб беришда жиддий муаммолар келиб чиқиб, аҳоли томорқаларига экин экиш масаласида анча қийинчиликларга учрамоқда.

Ўрганишларда маълум бўлишича, 4642 та хонадоннинг 481 гектар томорқа майдонларини суғориш суви билан таъминлаш учун 11 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 13 дона тик суғориш қудуқлари қуриш ва Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 дона ички насос агрегатини реконструкция қилиш талаб этилади.

Ушбу тадбирларни амалга оширилиши натижасида 5 мингга яқин аҳоли хонадонларининг 481 гектар томорқа майдонлари кафолатли сув билан таъминланиб, қишлоқ хўжалиги экинлари экишга имконият яратилиши билан бирга 18,0 мингдан ортиқ аҳоли бандлигини таъминлашга эришилади.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 5,4 млрд сўм маблағ талаб этилиши мутахассислар томонидан ҳисоблаб чиқилди.

Сўх туманидаги мавжуд муаммолар бартараф этилса, фуқароларнинг манфаатдорлиги ошади. Шу билан бирга ердан самарали фойдаланиш тизими ҳам асосли йӯлга қӯйилиб, фуқароларнинг қӯшимча даромад топишлари учун замин яратилади.

Маълумот учун, Фарғона вилоятида 2019 йил январь-декабрда аҳолини 1492,5 нафари доимий иш ўрнига эга бўлган. Булардан 28,6 нафари Сўх тумани аҳолиси. Вилоятнинг доимий аҳолиси 3717,6 нафарни ташкил қилади. Шундан 76,9 нафари Сўх туманига тўғри келмоқда. Сўх туманида ишсизлик даражаси 9,9 %ни ташкил этади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар