Ўзбекистон Президентининг Россияга ташриф муддати маълум бўлди

Ўзбекистон Президентининг Россияга ташриф муддати маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев июнь ойида Россияга ташриф буюради. Москвадаги ВДНХ боғида жойлашган "Ўзбекистон" павильони ҳам Мирзиёевнинг ташрифи доирасида очилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи 2020 йил июнь ойининг иккинчи ярмида амалга оширилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди.

"Сўнгги маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи июнь ойининг иккинчи ярмига режалаштирилган. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи ва давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашуви давомида Россияга олий даражадаги ташрифни июнь ойининг иккинчи ярмида амалга оширишга келишиб олган эдик", деган Неъматов.

Таъкидланишича, Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи жуда қизғин кечади. Хусусан, ташриф доирасида минтақавий форум, таълим форуми ва медиа форумлар ўтказиш режалаштирилган.

Ундан ташқари Москвадаги ВДНХ боғида жойлашган, яқинда таъмирдан чиққан "Ўзбекистон" павильони ҳам Мирзиёевнинг ташрифи доирасида очилиши режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар