Ўзбекистонда ижобий тенденциялар кузатилмоқда: ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

Ўзбекистонда ижобий тенденциялар кузатилмоқда: ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2024 йилнинг июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 16,0 фоизга ортиб, 1160 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 12,9 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,8 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 24,4 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 52,8 фоизга сезиларли даражада ошган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2024 йил июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 13 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (63,3%), Наманган (45,2%) Самарқанд (43,2%), Жиззах (32,7%) вилоятлари ва Тошкент (47,1%) шахрида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга, ушбу индекс Қашқадарё (-7,5%) вилоятида пасайиши кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2024 йил июль ойида банклараро тўлов операциялари сони 7 030,0 минг тани ташкил этди ва 2024 йилнинг июнь ойига нисбатан 805,2 минг транзакцияга (12,9%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 14 та ҳудудда ошган.

2024 йил июль ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ортган. Хусусан, Сирдарё (15,2%), Жиззах (14,5%), Фарғона (13,4%), Андижон (13,1%) вилоятлари ва Тошкент (13,4%) шахрида сезиларли ўсиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2024 йилнинг июль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,2438 бирликни ташкил этди. Ушбу компонент ўтган ойга нисбатан 24,4 фоизга ошган бўлсада, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг 11,0 фоизга камайиши кузатилди. Шунингдек, битимлар сони 59,8 фоизга ошган.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2024 йил июль ойида 5 871,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 6,2 фоизга ортган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2024 йил июль ойида 1,0085 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 1,3 фоизга мўътадил даражада камайган.

2024 йил июль ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (481 039 бирлик) нисбатан 5 542 бирликка ортиб, 486 581 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 7 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 387,138 тадан 392,681 тагача ошган (ўсиш 5 543 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 90 141 тадан 90 133 тагача (-8 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 767 тани ташкил этиб, 2024 йилнинг июнь ойига нисбатан 7 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2024 йил июль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1,5276 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг июнь ойига нисбатан 52,8 фоизга ошган. Жорий йилнинг июль ойида юридик шахслар томонидан 608 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1160

1,1294

1,2438

1,0085

1,5276

Сирдарё вилояти

1633

1,1522

2,0000

0,9982

7,0000

Тошкент шаҳри

1471

1,1338

2,0000

1,0299

1,5843

Наманган вилояти

1452

1,0811

2,0000

1,0129

1,7000

Самарқанд вилояти

1432

1,1046

2,0000

1,0073

0,8077

Жиззах вилояти

1327

1,1454

0,7821

1,0151

13,0000

Бухоро вилояти

1128

1,1196

1,2028

1,0083

1,1000

Фарғона вилояти

1094

1,1343

1,0296

1,0086

2,1176

Хоразм вилояти

1086

1,1049

1,0251

1,0094

2,2500

Тошкент вилояти

1075

1,1169

1,0901

1,0048

0,9130

Андижон вилояти

1069

1,1314

1,0152

0,9928

1,6000

Сурхондарё вилояти

1063

1,1094

0,9637

1,0426

2,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1051

1,0617

0,9226

1,0038

3,0000

Навоий вилояти

1043

1,1309

0,9909

1,0037

1,0000

Қашқадарё вилояти

925

1,0035

0,7965

1,0077

1,1000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1335

1,3211

0,7268

0,9869

12,1600

Тошкент шаҳри

1931

1,5730

0,9941

1,8450

19,2381

Наманган вилояти

1688

0,6392

1,8396

0,9945

17,0000

Жиззах вилояти

1675

0,7698

2,0000

0,9819

13,0000

Қашқадарё вилояти

1541

0,6631

1,9570

0,8908

11,0000

Андижон вилояти

1527

0,8187

1,3486

1,0057

16,0000

Сирдарё вилояти

1502

0,8139

2,0000

0,9417

7,0000

Самарқанд вилояти

1482

0,7388

2,0000

0,9723

7,0000

Бухоро вилояти

1457

0,7387

1,6169

1,0073

11,0000

Фарғона вилояти

1420

1,1023

1,1685

0,9400

12,0000

Навоий вилояти

1290

0,8582

1,8664

0,9701

1,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1285

0,5677

1,8378

0,9806

4,5000

Хоразм вилояти

1265

0,6190

1,8371

1,0148

3,0000

Тошкент вилояти

888

0,7288

0,7870

0,9689

3,5000

Сурхондарё вилояти

875

0,5494

1,1060

0,9561

1,0000

Руслан Абдуллаев

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар