Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил камайиши кузатилди

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил камайиши кузатилди

График №1

2024 йил ноябрь ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга камайди

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2024 йилнинг ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга камайиб, 971 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 6,6 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 0,4 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,2 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 22,5 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2024 йил ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 7 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида (39,8 %), Қашқадарё (35,4 %), Тошкент (12,2 %) вилоятлари ва Тошкент (6,5 %) шахрида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

Шу билан бирга, ушбу индекс қолган 7 та ҳудудда камайган бўлиб, бунда Сирдарё (19,4 %), Фарғона (13,1 %), Сурхондарё (13,0 %) ва Жиззах (9,4 %) вилоятларида сежиларли камайиш кузатилган.

2 - расм

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2024 йил ноябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 913,8 мингтани ташкил этди ва 2024 йилнинг октябрь ойига нисбатан 419,1 минг транзакцияга (6,6 %) камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони ўтган ойга нисбатан барча ҳудудда камайган.

2024 йил ноябрь ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан камайган. Хусусан, Сурхондарё (16,5 %), Жиззах (12,7 %), Хоразм (11,9 %) ва Сирдарё (11,8 %) вилоятларида сезиларли камайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2024 йилнинг ноябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0038 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга ошганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 16,2 фоизга ошганлиги ва тузилган битимлар сони 29,5 фоизга камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2024 йил ноябрь ойида 6 154,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 12,7 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2024 йил ноябрь ойида 0,9985 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,2 фоизга камайган. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоизга мўътадил даражада камайган.

2024 йил ноябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (496 368 бирлик) нисбатан 1 384 бирликка камайиб, 494 984 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 7 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 402 209 тадан 400 870 тага камайган (камайиш 1 339 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 90 390 тадан 90 338 тагача (52 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 776 тани ташкил этиб, 2024 йилнинг октябрь ойига нисбатан 7 тага ортган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2024 йил ноябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,7754 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг октябрь ойига нисбатан 22,5 фоизга камайган. Жорий йилнинг ноябрь ойида юридик шахслар томонидан 480та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

971

0,9338

1,0038

0,9985

0,7754

Қорақалпоғистон Республикаси

1398

0,9658

2,0000

1,0008

1,3333

Қашқадарё вилояти

1354

0,9068

2,0000

0,9873

0,6364

Тошкент вилояти

1122

0,9314

1,3567

1,0034

1,0769

Тошкент шаҳри

1065

0,9382

1,2359

1,0012

0,7419

Навоий вилояти

1051

0,9594

1,1167

0,9945

1,6667

Хоразм вилояти

1043

0,8815

1,2199

1,0095

0,8214

Андижон вилояти

1016

0,9416

1,1204

0,9939

0,6471

Самарқанд вилояти

998

0,9248

1,0795

0,9972

0,7667

Наманган вилояти

975

0,9008

1,0569

0,9965

0,5789

Бухоро вилояти

973

0,9430

0,9517

0,9975

1,4286

Жиззах вилояти

906

0,8728

0,9172

0,9861

0,5714

Сурхондарё вилояти

870

0,8351

0,7442

0,9988

2,0000

Фарғона вилояти

869

0,8929

0,7925

0,9945

0,6977

Сирдарё вилояти

806

0,8821

0,6214

0,9923

1,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1239

0,8746

1,5980

0,9721

2,6667

Сирдарё вилояти

1473

0,7490

2,0000

0,9110

7,0000

Тошкент шаҳри

1351

0,8992

1,4171

1,8498

2,0909

Қашқадарё вилояти

1336

0,6637

2,0000

0,9022

3,5000

Тошкент вилояти

1286

0,8608

0,8730

0,9804

14,0000

Андижон вилояти

1268

0,8563

1,0609

0,9740

11,0000

Навоий вилояти

1248

0,8962

1,4237

0,9768

5,0000

Хоразм вилояти

1226

0,8083

1,2396

0,9862

7,6667

Наманган вилояти

1225

0,6848

1,3706

0,9868

7,3333

Жиззах вилояти

1221

0,6532

1,8119

0,9415

2,0000

Самарқанд вилояти

1051

0,7452

1,2766

0,9875

2,0909

Бухоро вилояти

1030

0,8580

1,1090

0,9607

2,5000

Фарғона вилояти

998

0,7916

1,0947

0,9125

2,7273

Қорақалпоғистон Республикаси

933

0,8528

0,9319

0,9190

2,0000

Сурхондарё вилояти

927

0,7232

1,1181

0,9414

0,6667

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар