Қарийб 583 минг оила "Темир дафтар" реестридан чиқарилди

Қарийб 583 минг оила

“Темир дафтар”га киритилган 613,9 минг оиланинг қарийб 2,6 млн. нафарга яқин аъзосидан 687,6 минг нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлари бандлигини таъминланиб, 582,9 минг оила “Темир дафтар”дан чиқарилди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Дафтарга киритилган оилаларнинг доимий даромад манбаини яратиш чоралари кўрилди, дейилади ҳисоботда.

Маълумот учун: 100,2 минг нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилган. Шундан:

- 34,0 минг нафари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди;

- 21,9 минг оилаларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит ажратилди;

- 330,9 минг нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилди;

- 80,5 минг нафар фуқаролар қишлоқ хўжалигида (такрорий экин ва кооперация);

- 137,0 минг нафар фуқаролар бошқа йўналишларда банд қилинган;

- 13,3 минг нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилган.

Боқувчисини йўқотган, ногиронлиги мавжуд ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги шахсларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун: 15,3 минг боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар, 30,4 минг ногиронлиги мавжуд ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар (шундан, 7,1 минг I гуруҳ аъзолари бор оилалар, 17,4 минг II гуруҳ ногиронлари бор оилалар, 5,9 минг I-II гуруҳ ногиронлари бор оилалар) рўйхатга олинган.

Натижада уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1,9 минг гуруҳ ногирони бор оилаларнинг 1,5 минг тасининг (79,0 фоизи) уй-жойи таъмирлаб берилган.

Нотурар жойларда истиқомат қилаётган 770 та оиланинг 225 тасига (29,0 фоизи) уй-жой ажратилган ҳамда 383 тасининг (50,0 фоизи) турар жой ижара тўлови тўлаб келинмоқда.

Дафтарга киритилган оилаларга тиббий, психологик ҳамда ҳуқуқий хизматлар кўрсатилмоқда.

Маълумот учун: 9,6 минг тиббий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалардан 8,8 минг оилалар аъзолари (92,0 фоизи) тиббий кўрикдан ўтказилди.

Психологик ёрдамга муҳтож бўлган 5,3 минг оилаларнинг 5,1 мингтасига (96,0 фоиз) психологик ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 5,6 минг оилаларнинг 5,2 мингтасига (93,0 фоизи) ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, уларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни даромад манбаига эришишини таъминлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 501,9 млрд сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сон қарорига мувофиқ “Темир дафтар”га киритилган 90,8 минг оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган 195,3 минг нафар фарзандларини қишки кийим-бош ва ўқув қуроллари билан таъминлаш учун 500 минг сўмдан жами 97,6 млрд сўм пул маблағлари тарқатилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарорига мувофиқ “Темир дафтар”даги 110,0 минг оилаларга 88,0 млрд сўм (ҳар бир оилага 800 минг сўмдан ) моддий ёрдам пуллари “Президент табриги” билан биргаликда етказиб берилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар