Қўшимча “Aфросиёб” поездлари қатнови йўлга қўйилди

Қўшимча “Aфросиёб” поездлари қатнови йўлга қўйилди

Байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча 764/763-сонли “Aфросиёб” поездларининг қатнови йўлга қўйилади.

Мазкур поездлар жорий йил 28,29,30, ҳамда 31 декабрь кунлари қатновларни амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар