Янги йўналиш: Тошкент - Наманган - Aндижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди

Янги йўналиш: Тошкент - Наманган - Aндижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди

2021 йил 16 февраль кунидан бошлаб, 64/63-сонли Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширади.

Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойидан “Шарқ” ҳамда “Насаф” йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали ўзгарди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар