Пайариқ туманида 2017-2022 йиллар давомида ҳамда 2023 йилга аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳолати таҳлил қилинди. Хусусан, 2017-2022 йиллар меҳнат ресурслари балансига кўра туманда ишсизлик даражаси қўйидагича бўлган. Жумладан:
- 2017 йилда иқтисодий фаол аҳоли 98,9 минг нафар бўлиб, шундан банд бўлган аҳоли 91,0 минг нафар ва ишсизлар 7,0 минг нафар ва ишсизлик даражаси 7,1% (вилоят кўрсаткичи 6,5%)ни;
- 2018 йилда иқтисодий фаол аҳоли 103,4 минг нафар бўлиб, шундан банд бўлган аҳоли 93,3 минг нафар ва ишсизлар 10,0 минг нафар ва ишсизлик даражаси 9,7% (вилоят кўрсаткичи 9,7%)ни;
- 2019 йилда иқтисодий фаол аҳоли 103,8 минг нафар бўлиб, шундан банд бўлган аҳоли 94,2 минг нафар ва ишсизлар 9,6 минг нафар ва ишсизлик даражаси 9,3% (вилоят кўрсаткичи 9,3%)ни;
- 2020 йилда иқтисодий фаол аҳоли 99,6 минг нафар бўлиб, шундан банд бўлган аҳоли 88,5 минг нафар ва ишсизлар 11,1 минг нафар ва ишсизлик даражаси 11,2% (вилоят кўрсаткичи 11,0%)ни;
- 2021 йилда иқтисодий фаол аҳоли 97,5 минг нафар, шундан банд бўлган аҳоли 87,6 минг нафар ва ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган ишсизлар 9,9 минг нафар ва ишсизлик даражаси 10,1%ни ташкил этган.
Шунингдек, 2022 йил январь-декабрь ойларининг меҳнат ресурслари балансига кўра туманда ўртача доимий аҳоли 263 629 нафарни ташкил этиб, шундан меҳнат ресурслари 131 321 нафар, иқтисодий фаол аҳоли 97 890 нафар, банд бўлган аҳоли 88 352 нафар (шундан, расмий секторда бандлар 35 000 нафар, норасмий секторда бандлар 37 796 нафар ва четга кетганлар 15 556 нафар)ни ташкил этди. Шундан келиб чиқиб, ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган ишсизлар 9 538 нафарни ва ишсизлик даражаси 9,7%ни ташкил этди.
Ишсизлик даражаси маҳаллалар кесимида ўрганилганда, Накурт МФЙда бу кўрсаткич 10,8%, Ғаллакор МФЙ - 10,5%, Кўлтўсин МФЙ - 10,3%, Гўзал, Истиқлол, Оқтош, Қирқовул, Ахмад Яссавий, Дўстларобод, Бурқут, Чоштепа, Зарафшон, Бобур, Илғор, Тошховуз, Ғойиб ота, Бунёдкор, Томойрот, Наврўз, Сарбозор, Фитрат, Олмазор ва Янги ҳаёт МФЙларида - 9,9%, А.Навоий, Бирлашув, Тохиршайх, Бошчўрош, Гулистон, Жувозхона, Тараққиёт, Дарвишиқ, Алиобод, Туркибола, Мирзо Улуғбек, Полвонариқ, Хўжа Исмоил, Маниобод, Оққўрғон, Тўполос, Халқобод, Қумчуқ, Хўжаобод, Катта ишсайдов, Ўймовут ва Ўзбекистон МФЙларида - 9,8% ни ташкил этиб, туманнинг шу кўрсаткичидан юқори ҳисобланади.
Туманда 2022 йил давомида 53 874 нафар аҳоли доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишга банд қилинди. Жумладан, тармоқ ва соҳалар кесимида ўрганилганда, тадбиркорликни ривожлантириш ва хизматлар кўрсатиш йўналишида 18 286 нафар (шундан, хизматлар кўрсатиш, сервис ва савдо соҳасида 13 268 нафар, ҳунармандчиликда – 491 нафар, бошқа тадбиркорлик йўналишларида 4 527 нафар), қурилиш, транспорт ва коммунал соҳасида 500 нафар, инвестициялар ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида 868 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 33 485 нафар (шундан, пиллачилик соҳасида 13 193 нафар, аҳоли томорқасини тартибга солиш ҳисобига – 584 нафар, соҳанинг бошқа йўналишларида 19 708 нафар) ҳамда туризмни ривожлантириш ва маданият соҳасида 735 нафар ишсизлар бандлиги таъминланди. Фақат, тадбиркорликни ривожлантириш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда туризмни ривожлантириш ва маданият соҳаси йўналишларида аҳолини бандлигини таъминлаш режа-кўрсаткичлари 98%га ижро этилган.
2022 йилда туман бўйича кўчиб келганлар мигрантлар сони 375 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 1114 кишини ташкил этади. Миграция қолдиғи минус 739 кишига (2021 йилнинг шу даврида минус 370 киши) тенг бўлди.
Туманда, айниқса ишсизлик даражаси оғир бўлган маҳаллаларда аҳолини бандлигини таъминлаш вазифаларини бажариш мақсадида 2023 йил давомида 34 047 нафар аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларга жалб қилиш режалаштирилган. Иш ўринларнинг 10 560 таси доимий, 18 757 таси мавсумий ва 4 730 таси норасмий фаолиятни расмийлаштириш ҳисобига яратилиши кўзда тутилмоқда.
Прогноз кўрсаткичлар тармоқлар қирқимида қўйидагича кўринишига эга бўлади:
- ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 35 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 443 та иш ўрни яратилиши;
- қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги йўналишида жами 22 199 нафар (шундан, фермер хўжаликлари ва агрокластерларда 1504 нафар, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш ҳисобига 10 650 нафар, такрорий экин учун ер ажратиш ҳисобига 3 320 нафар, томорқа хизматида 2 152 нафар, пиллачиликда 4 490 нафар ва сув хўжалиги ва ўрмон хўжалигида 83 нафар) ишсиз аҳоли бандлиги таъминланиши;
- хизматлар ва тадбиркорлик йўналишида 11 405 нафар (шундан 5 806 нафар доимий, 869 нафар мавсумий ва 4 730 нафар норасмий фаолиятни расмийлаштириш ҳисобига) фуқароларнинг бандлиги таъминлаш режалаштирилган.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, савдо ва сервис йўналишида 4 196 нафар, микролойиҳалар ва микро марказлар ҳисобига 1 176 нафар, касаначилик, вақтинчалик ишларда банд қилиш ва қурилиш бригадалари ташкил қилиш ҳисобига 692 нафар, ҳунармандчиликда 233 нафар, қурилиши, коммунал соҳа ва ободонлаштириш йўналишидаги хизматларда 208 нафар, туризм ва маданият соҳасидаги хизматларда 170 нафар, норасмий меҳнат фаолиятини расмийлаштириш орқали 2 822 нафар ва бўш ишга жойлаш ҳисобига 1 908 нафар ишсизларни банд қилиш назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш