Самарқанд вилоятида 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар таҳлили

Самарқанд вилоятида 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар таҳлили

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли қарорига асосан аҳоли тадбиркорлигини таъминлаш мақсадида 900 млрд.сўм (шундан, 629 млрд. сўм илгари олинган имтиёзли кредитларнинг сўндирилиши ҳисобидан) имтиёзли кредит ажратиш белгиланган бўлиб, амалда йил бошидан (01.12.2022 йил ҳолатига) барча жамғармалар ҳисобидан 37 629 нафар фуқаро ва тадбиркорларга 837,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар йўналтирилди.

Шундан:

- “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 36 579 нафар фуқаро ва тадбиркорларга 792,9 млрд. сўм;

- Ҳунармандчилик жамғармаси ҳисобидан 195 нафар ҳунармандга 10,8 млрд. сўм;

- Деҳқон фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 600 нафар субъектга 28,9 млрд. сўм;

- Маҳаллий ҳокимлик ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан 30 нафар тадбиркорлик субъектларига 2,8 млрд. сўм;

- Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш жамғарма ҳисобидан 225 нафар тадбиркорлик субъектларига 2,1 млрд. сўм;

Жумладан, чорвачиликга 138,4 млрд. сўм, асаларичиликга 13,4 млрд. сўм, иссиқхонага 59,2 млрд. сўм, балиқчиликга 8,3 млрд. сўм, қуёнчиликга 3,9 млрд. сўм, паррандачилкга 34,9 млрд. сўм, ҳунармандчиликга 13,5 млрд. сўм, мева-савзавотчилик ва боғдорчиликга 96,2 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервисга 351,6 млрд.сўм, ишлаб чиқаришга 24,7 млрд. сўм ва бошқа йўналишларга 93,4 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

Жорий йил январь-ноябрь ойларида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш маблағлари ҳисобидан 8,9 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилган бўлиб, шундан, 1,7 трлн. сўми қисқа муддатли кредитлар ҳамда 7,2 трлн. сўми узоқ муддатли кредитларга йўналтирилган. Шунигдек, ажратилган кредитларнинг 1,1 трлн. сўми қишлоқ хўжалигига 837,5 млрд. сўми оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, 955 млрд. сўми ипотека кредитларига йўналтирилди.

Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар