Самарқанд вилоятида ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Самарқанд вилоятида ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Ўтказилган хатлов натижалари

1126 та ҳоким ёрдамчиси ўз фаолиятини бошлади 740 819 та хонадонларнин барчаси (100 фоиз) хатловдан ўтказилиб, хонадонлар 4 тоифага ажратилди.

118 999 та хонадон 1-тоифа (хатлов ўтказилган хонадонларга нисбатан 16,1 %; (Даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар)

237 455 та хонадон 2-тоифа хатлов ўтказилган хонадонларга нисбатан 32,1 %; (Доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар)

59 443 та хонадон 3-тоифа (хатлов ўтказилган хонадонларга нисбатан 8,0 %; (ижтимоий химояга муҳтож, ногиронлиги бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган хонадонлар)

324 922 та хонадон 4-тоифа (хатлов ўтказилган хонадонларга нисбатан 43,8 % (Иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар).

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилиши белгиланган кредитлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида 2022 йилда вилоят бўйича жами 900,0 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиши белгиланган. Шундан январь-ноябрь ойларида жами 37 630 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 837,5 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиб берилган.

Маълумот учун:

  • - Иссиқхона йўналишида 2138 та 59,3 млрд.сўм;
  • - Чорвачилик йўналишида 5541 та 138,4 млрд.сўм;
  • - Қуёнчилик йўналишида 221 та 3,9 млрд.сўм;
  • - Паррандачилик йўналишида 1 532 та 34,8 млрд.сўм;
  • - Асаларичилик йўналишида 581 та 13,4 млрд.сўм;
  • - Балиқчилик йўналишида 261 та 8,3 млрд.сўм;
  • - Боғдорчилик йўналишида 2648 та 96,2 млрд.сўм;
  • - Хизмат кўрсатиш йўналишида 16 484 та 351,6 млрд.сўм;
  • - Ишлаб чиқариш йўналишида 246 та 24,79 млрд.сўм;

-Ҳунармандчилик йўналишида 487 та 13,7 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия маблағлари бўйича

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 398 та фуқароларга 9,3 млрд.сўмлик субсидиялар ажратилиши таъминланди.

Маълумот учун:

Кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун 137,1 млн.сўм 48 нафар фуқароларга;

Асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 8 269,2 млн.сўм 2 438 нафар фуқароларга;

«Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун 695,1 млн.сўм 808 нафар фуқароларга;

Суғориш воситалари харид қилиш учун 137,1 млн.сўм 71 нафар фуқароларга;

«Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга 66,6 млн.сўм 30 нафар фуқароларга субсидиялар ажратилиши таъминланган.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

Оnline-mahalla.uz платформаси маълумотларига асосан ҳоким ёрдамчилари томонидан январь-ноябрь ойларида жами 138 425 нафар ишсиз аҳоли аниқланган.

Январь-ноябрь ойларида жами 319 995 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

Жумладан:

103 517 нафар - доимий ишга жойлаштириш ҳисобига;

12 674 нафар ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ҳисобига;

155 071 нафар - Ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига;

13 156 нафар Якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил қилиш ҳисобига.

Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислохотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар