2022 йил январь-декабрь ойларининг меҳнат ресурслари балансига кўра Самарқанд вилоятида ўртача доимий аҳоли 4 074 871 нафарни ташкил этиб, шундан меҳнат ресурслари 2 160 353 нафар, иқтисодий фаол аҳоли 1 642 905 нафар, банд бўлган аҳоли 1 489 511 нафар (шундан, расмий секторда бандлар 565 712 нафар, норасмий секторда бандлар 648 130 нафар ва четга кетганлар 275 669 нафар)ни ташкил этди. Бундан келиб чиқиб, ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган ишсизлар 153 394 нафарни ва ишсизлик даражаси 9,3%ни ташкил этди.
Ишсизлик даражаси ҳудудлар кесимида қаралганда, Пайариқ туманида бу кўрсаткич 9,7%, Пахтачи т. – 9,7%, Самарқанд т. – 9,6%, Пастдарғом т. – 9,6%, Нарпай т. – 9,6%, Оқдарё т. – 9,5%, Қўшработ т. – 9,5%, Нуробод т. – 9,5%, Тайлоқ т. – 9,4% ва Каттақўрғон туманида 9,4%ни ташкил этиб, вилоят кўрсаткичидан юқори ҳисобланади.
Вилоятда кўрилган чора-тадбирларга кўра 2022 йилда 660 974 нафар аҳоли доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишга банд қилинди.
Кўрсаткич тармоқ ва соҳалар кесимида ўрганилганда, тадбиркорликни ривожлантириш ва хизматлар кўрсатиш йўналишида 306 689 нафар (шундан, хизматлар кўрсатиш, сервис ва савдо соҳасида 216 194 нафар, ҳунармандчиликда – 10 449 нафар, бошқа тадбиркорлик йўналишларида 80 046 нафар), қурилиш, транспорт ва коммунал соҳасида 16 443 нафар, инвестициялар ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида 21 844 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 300 726 нафар (шундан, пиллачилик соҳасида 118 279 нафар, аҳоли томорқасини тартибга солиш ҳисобига – 11 662 нафар, соҳанинг бошқа йўналишларида 170 785 нафар) ҳамда туризмни ривожлантириш ва маданият соҳасида 15 272 нафар ишсизлар бандлиги таъминланди. Фақатгина, Каттақўрғон шаҳрида аҳолини бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари 99%га (тадбиркорлик ва хизматлар йўналишида режа 95,2%) ижро этилди.
Вилоятда, айниқса ишсизлик даражаси оғир бўлган ҳудудларда аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларни давом эттириш мақсадида 2023 йил давомида ҳудудларда яшовчи 451 596 нафар аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларга жалб қилиш режалаштирилган. Иш ўринларнинг 165 782 таси доимий, 203 360 таси мавсумий ва 82 454 таси норасмий фаолиятни расмийлаштириш ҳисобига яратилади.
Прогноз кўрсаткичлар тармоқлар қирқимида қўйидагича бўлади. Инвестиция дастурлари доирасида 1013 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 17 219 та, шундан, тармоқ дастурлари ҳисобига – 2 245 та ва ҳудудий инвестиция дастурлари 14 974 та иш ўрни яратилади.
Шунингдек, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги йўналишида жами 235 193 нафар, шундан, фермер хўжаликлари ва агрокластерларда 14 165 нафар, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш ҳисобига 96 204 нафар, такрорий экин учун ер ажратиш ҳисобига 32 588 нафар, томорқа хизматида 26 029 нафар, пиллачиликда 65 032 нафар ва сув хўжалиги ва ўрмон хўжалигида 1 155 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, хизматлар ва тадбиркорлик йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда 199 184 нафар (шундан 102 444 нафар доимий, 14 286 нафар мавсумий ва 82 454 нафар норасмий фаолиятни расмийлаштириш ҳисобига) фуқароларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, савдо ва сервис йўналишида 72 441 нафар, микролойиҳалар ва микро марказлар ҳисобига 20 424 нафар, касаначилик, вақтинчалик ишларда банд қилиш ва қурилиш бригадалари ташкил қилиш ҳисобига 11 486 нафар, ҳунармандчиликда 3 740 нафар, қурилиши, коммунал соҳа ва ободонлаштириш йўналишидаги хизматларда 3 139 нафар, туризм ва маданият соҳасидаги хизматларда 5 500 нафар, норасмий меҳнат фаолиятини расмийлаштириш орқали 52 424 нафар ва бўш ишга жойлаш ҳисобига 30 000 нафар ишсизни банд қилиш назарда тутилган.
Жорий йилда ишсизлик даражаси юқори бўлган Пайариқ туманида 34 047 нафар (шундан тадбиркорлик йўналишида 11 405 нафар), Пахтачи туманида – 21 954 нафар (7226 нафар), Самарқанд туманида – 25 776 нафар (14584 нафар), Пастдарғом туманида – 44 675 нафар (15198 нафар), Нарпай туманида – 30 525 нафар (11368 нафар), Оқдарё туманида – 25 578 нафар (9073 нафар), Қўшработ туманида –12 801 нафар (5924 нафар), Нуробод туманида – 12 055 нафар (6305 нафар), Тайлоқ туманида – 25 325 нафар (10669 нафар) ва Каттақўрғон туманида 34 639 нафар (12564 нафар) аҳолини доимий ва мавсумий ишларга бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш