Самарқанд вилоятининг 2024 йил январ-март ойларининг макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили

Самарқанд вилоятининг 2024 йил январ-март ойларининг макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили

Ушбу даврда Самарқанд вилояти ЯҲМ ҳажми 15,6 трлн. сўмни ташкил этган холда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3% га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 6,4% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 3 686,8 минг сўмни ташкил қилган ўтган мос даврга нисбатан 4% га ошган.

Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 97,9%ни ташкил этган бўлса, махсулотларга соф солиқлар эса 2,1% ини ташкил этган.

ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши 18,1% (2023 йилда 18,3%), қишлоқ хўжалиги улуши 21,8% (2023 йилда 23,2%), қурилишнинг улуши 5,3% (2023 йилда 5,8%) ва хизмат кўрсатиш улуши 54,8% (2023 йилда 52,7%) ни ташкил қилган.

2024 йилнинг январ-март ойларида кичик тадбиркорлик 10 385,7 млрд. сўм (2023 йилнинг январ-март ойларида – 8 416,5 млрд. сўм)ни ва ЯҲМдаги улуши 68,2% (2023 йилнинг январ-март ойларида – 67,4%)ни ташкил этган. Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши йирик корхоналар улушининг камайиши билан боғлиқ.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Муртазаев Ардашер

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар