Сардобадаги сув тошқинида икки нафар Миллий гвардия ходими оқиб кетган

Сардобадаги сув тошқинида икки нафар Миллий гвардия ходими оқиб кетган

1 май куни Сардоба сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг икки нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Хусниддин Суяров табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди. Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар