Навбатдаги манзил Фарғона вилояти бўлди. Сайёр қабуллар Фарғона вилоятининг Марғилон, Фарғона, Қўқон шаҳарлари ва Қўштепа, Бағдод туманларида ўтказилди.
Уч кун давомида аҳоли мурожаатлари Президенти Администрацияси, вилоят суд, прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия ва божхона бошқарма раҳбарлари томонидан тингланди.
Ўтказилган қабуллар давомида келиб тушган жами 683 та масалаларнинг 44,3% жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, 13% мурожаатга тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечим топилди, қолган 42,6% ўрганиш ва ҳал этиш топиш учун вақт талаб қилганлиги сабабали назоратга олинди.
Хусусан, ўтказилган сайёр судлар натижасида судлар томонидан пробация хизматида рўйхатда турган шахслар қилмишидан пушаймонлиги, жамоатчилик томонидан берилган ижобий хулосалар асосида 34 нафар маҳкум муддатидан аввал шартли равишда озод этилди, 2 нафар фуқарога озодликни чеклаш жазоси енгилроқ жазо туриги алмаштирилди.
Бағдод туманида фаолият кўрсатувчи “Фарғона Спининг” тикув–трикотаж корхонаси солиқ ҳисоботларига оид белгиланган мажбурий ажратмаларидан норози бўлиб мурожаат қилди. Корхонанинг масаласи ҳам жойида кўриб чиқилиб, унга нисбатан ортиқча кўлланилган 300 млн сўм миқдоридаги маблағларнинг қайтарилишига эришилди.
Вилоят прокуратураси мутасаддилари томонидан 30 нафар шахсни алимент ундириш юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, турли ҳил ижтимоий-иқтисодий ва бошқа сабаблар туфайли ажрашиш жари ёқасига келиб қолган 6 та ёш оила мутасаддилар аралашуви билан яраштирилди.
Бундан ташқари, қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатига асосан материалларни тергов органларига топшириш, фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, фуқаролик паспорти ва ҳорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш каби қатор масалалар ҳам кўриб чиқилиб, ўз ижобий ечимига эга бўлди.
Сайёр қабуллар давомида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалалар бўйича ҳам қатор мурожаатлар келиб тушди. Натижада 5 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 16 нафар фуқарога моддий ёрдам берилди, 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машиналари берилди, 4 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари топширилди.
Қабуллар билан бир қаторда Республика ишчи гуруҳи вакиллари Фарғона вилоятида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури ижроси жараёнини ҳам ўрганди. Президент маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ Риштон тумани “Пандигон” МФЙдаги ишлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, ўрганишлар жараёнида маҳалладаги “Янги ҳаёт” кўчасида яшовчи 85 ёшли Энахон Қамбарованинг хонадонида бўлиб, хонадон соҳиби билан суҳбатлашилди. Оиланинг турмуш шароити ўрганилиб, давлатимиз раҳбари номидан керакли моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда кунлик рўзғори учун эна бола соғин сигир совға қилинди.Э.Қамбарова инсон учун яратилиб берилаётган бундай шароитлар учун Республика Президенти ва ҳукуматига чексиз маҳалла номидан миннатдорчилигини билдирди.
Республикаи ишчи гуруҳи сайёр қабуллари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш