2024 йил январь-июнь ҳолатига Сирдарё вилоятида иқтисодий фаолият турлари кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 9 645,7 минг сўм, Ахборот ва алоқа 7 136,4 минг сўм, Ташиш ва сақлаш 5 637,7 минг сўм соҳаларига, нисбатан юқори кўрсаткич Саноат 4 308,5 минг сўмни ташкил этиб, нисбатан паст кўрсаткичлар Савдо 3 906,0 минг сўм, Қурилиш 3 830,7 минг сўм, Таълим 3 324,0 минг сўм ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 3 107,7 минг сўмни ташкил этди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори ўсиш даражаси – Ташиш ва сақлаш соҳасига тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128,4%ни ташкил этди. Жумладан, Савдо 123,9%, Саноат 123,5%, Қурилиш 121,8%, Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 117,9%, Таълим 111,4% ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 111,3% ўсган бўлса, Ахборот ва алоқа соҳасида 96,1%га тушган.
Саноатнинг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш (7 992,5), ишлаб чиқариш саноати (2 892,4), нисбатан паст кўрсаткичи сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш тармоғи (2 759,7)да кузатилди.
Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ширин шаҳри (10 042,6), нисбатан юқори кўрсаткичи Янгиер шаҳри (6 150,4), энг паст кўрсаткичлари Гулистон (1 302,2) ҳамда Мирзаобод (1 737,3) туманларига тўғри келди.
Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Гулистон шаҳри (7 559,1), нисбатан юқори кўрсаткичлари Мирзаобод (5 149,6), Сайхунобод (4 231,7) туманлари, энг паст кўрсаткичи Ширин шаҳри (1 137,1) да қайд этилди.
Савдо фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Сайхунобод тумани (5 408,5), энг паст кўрсаткичи Гулистон (1 344,2) туманида кузатилди.
Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг юқори кўрсаткичи Гулистон шаҳрида (5 637,7) ташкил этди.
Ахборот ва алоқа фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Гулистон шаҳри (7 981), нисбатан юқори кўрсаткичи Мирзаобод (5 258,1), энг паст кўрсаткичи Ширин шаҳри (1 598,2) да қайд этилди.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Оқолтин (11 870,9), Сайхунобод (11 047,7) туманлари, Ширин шаҳрида (10 586,9) ҳамда нисбатан паст кўрсаткичи Боёвут (6 724,2) туманида қайд этилган.
Таълим соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Гулистон (4 383,9), Янгиер шаҳарларига (3 668,1) ҳамда нисбатан паст кўрсаткичлари Боёвут (2 656,6), Гулистон (2 900,8) туманларига тўғри келди.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Боёвут (4 102,9), Сирдарё туманлари (3 879,4) ҳамда Янгиер шаҳри (3 794,4)да кузатилди. Шу билан бир қаторда, вилоятнинг Оқолтин (2 184), Сардоба (2 402,8) ҳамда Мирзаобод (2 599,1) туманларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичи вилоят даражасидан паст бўлди.
Пўлатов Элёр Султанович
Изоҳ қолдириш