Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги соҳаси 2022 йил якунлари

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги соҳаси 2022 йил якунлари

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 12 342,0 млрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар –11 658,7 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 568,2 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 115,1 млрд. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 103,4% ни (9-ўрин), республикадаги улуши 3,4% ни (13-ўрин) ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Боёвут (104,8%), Оқолтин (104,3%) ва Сайхунобод (104,2%) туманларида қайд этилди.

Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 56,3 фоизи Ховос (16,1%), Сайхунобод (14,1%), Боёвут (13,5%) ва Сирдарё (12,6%)туманлари ҳиссасига тўғри келади.

ЯҲМ таркибидаги қишлоқ хўжалиги улуши 39,4%ни ташкил этиб, 2021 йил мос даврига нисбатан 0.9 пунктга камайган.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 13 905 минг сўмни (4-ўрин) ташкил этди.

Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кўрсаткичлари Оқолтин (24 395 минг сўм), Сайхунобод (21 581 минг сўм) ва Ховос (19 973 минг сўм) туманларида қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 59% чорвачилик, 41% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида қиймати 70,5 минг тонна тирик вазнда гўшт, 382 минг тонна сут, 513,2 минг тонна дон маҳсулотлари, 293,6 минг тонна сабзавотлар, 278,9 минг тонна полиз маҳсулотлари етиштирилди.

Ўсимликчилик маҳсулотларининг 6,2%, чорвачилик маҳсулотларининг 90,8% деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилди.

Жами қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 2 541 та га етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 15%ни ташкил этди.

Хўжақулов Улуғбек
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар