Сирдарёда коронавирусдан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш марказида кислород балони ёрилиб кетди

Сирдарёда коронавирусдан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш марказида кислород балони ёрилиб кетди

Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган.

"Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган", дейилади хабарда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар