2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра вилоятда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 21,2 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,5%га пасайган. Ҳудудлар бўйича фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг энг кўп улуши Термиз шаҳрида бўлиб жамига нисбатан 20,0% ни ташкил этди.
Жорий даврда ҳар 1000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 9,8 бирликни ташкил қилди. Ҳудудлар кесимида ҳар 1000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг энг юқори кўрсаткичи Термиз тумани (19,5 бирлик) ва Термиз шаҳрида (19,3 бирлик) қайд этилди.
Шунингдек, 2023 йилнинг 9 ойи мобайнида 2653 та янги кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилиниб, ўтган йилга нисбатан 19,2%га пасайди.
Ҳудудлар бўйича янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларнинг юқори улуши Термиз шаҳри – (жамига нисбатан 20,9%), Денов – (10,1%) ва Шеробод – (9,8%) туманларида қайд этилди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп кичик корхона ва микрофирмалар сони савдо соҳасида 1 155 та, саноатда 412 та ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 285 та янгидан ташкил этилган.
ЯҲМ таркибида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 76,7% ни ташкил қилиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3%га кўпайган.
Таҳлил даврида жами саноат ишлаб чиқаришнинг 48,1%и, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг 96,7%, қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 90,7%, хизматлар ҳажмининг 63,6%, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 53,9% кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.
2023 йилнинг январь – сентябрь ойларида кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот экспорти ҳажми 109,8 млн АҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 74,7%ини ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш