Тошкент шаҳрида 15 апрелдан 5 майга қадар йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Аввалроқ Республика махсус комиссияси йўловчи ташиш фаолияти учун лицензия варақаларига эга енгил автомобилларнинг фақатгина йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, «доставка», кейтеринг) билан шуғулланишига рухсат берган эди.
Улар фақатгина озиқ-овқат, дори-дармон, тиббиёт воситалари, шунингдек биринчи навбатда зарур маҳсулотларни ташиши мумкин. Йўловчи ташиш ёки фуқаролар билан боғлиқ бошқа фаолиятлар билан шуғулланган тақдирда уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.
Қайд этишларича, ҳозирда Тошкент шаҳрида йўловчиларни енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензияланган автомобиллар сони 11 792 тага етган.
Изоҳ қолдириш