Буюк Британияда нашр этиладиган The Telegraph газетаси саргузашт истовчи сайёҳларга бориш тавсия этиладиган 50та туристик йўналиш рўйхатини тузиб чиқди. Рўйхатнинг биринчи поғонасидан Ўзбекистон жой олган.
Нашр мутахассислари Ўзбекистонга Наврўз байрами кунлари келишни маслаҳат берган.
«Ўзбекистон жадал тараққиёт даврини бошдан кечиряпти. Жоанна Ламлининг муаллифлик дастури ва яқинда виза талабларининг соддалаштирилгани ҳисобига мамлакатга ташриф буюрувчилар сони кескин ошиб кетди. Шу боисдан ҳам Ламлининг телевизион саёҳат дастури – «Ипак йўли саргузаштлари» экспертлари Наврўз байрамидаги Ўзбекистонни илк марта кўрсатиб бердилар. Бу баҳорий фестивал туристларга ўзбеклар ҳаёти ҳақида чуқур тасаввур беради.
Наврўз турнеси Хива, Бухоро ва Самақанд каби ҳайратомуз жойларни ўз ичига олади. Саёҳат давомида шу ерлик оилалар билан тушлик қилиш, элит тоифа ресторанларда овқат тановул қилиш, анъанавий ёғоч ўймакорлиги ва кулолчилик усталари ҳамда замонавий дизайнерлар ишини кузатиш, сўйилган эчки билан от устида ўйналадиган шиддатли ўйин – кўпкарини томоша қилиш ҳам мумкин», – дейилади мақолада.
Изоҳ қолдириш