Тошкентда иссиқлик таъминотига ҳақ тўлаш тартиби ўзгартирилади

Тошкентда иссиқлик таъминотига ҳақ тўлаш тартиби ўзгартирилади

Тошкент шаҳрида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” матбуот хизмати хабар қилди. Бу Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 2 декабрдаги тегишли қарорига мувофиқ амалга оширилади.

“2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб, иситиш даврининг бир кунига иситиш майдонининг 1 кв.м учун ҳисоб-китоб тўлов тизимига ўтказилади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф 142 сўм миқдорида белгиланди.

Иситиш мавсумининг бошланиши Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади. Қолган тарифлар аввалги даражада қолади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар