Uzbekistan Airways ходимларининг формаси 15 йил ичида кескин ўзгарди

Uzbekistan Airways ходимларининг формаси 15 йил ичида кескин ўзгарди

Uzbekistan Airways 2020 йил 14 февралдан бошлаб йўловчилар диққатига учувчи ва борт кузатувчиларнинг янги формасини тақдим этади.

Кийимларга логотип тасвири туширилган

Самолёт экипажи қиёфасида кескин ўзгаришлар 15 йил ичида биринчи марта содир бўлди. Кийимлардаги асосий ранг қуюқ аквамарин ва терракота рангларидир. Қизлар учун юбка, шим, блузкадан иборат бўлган, икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган. Пиджакнинг астари терракота рангида бўлиб, логотип тасвири туширилган.

Безаклар шарқона услубда

Аксессуарлар сифатида бош кийим, матоли ва чарм қўлқоплар, соч турмаги яратиш учун матоли эластик тасма ва икки хил рангдаги шарфлар киритилган. Блузка ва бўйинбоғдаги безаклар шарқона услубда яратилган. Қишки ёмғирпўш палтоси ечиб олинадиган изоляцияланган астарга эга.

Эркак ходимларнинг формаси ҳам аквамарин безатилган

Эркак борт кузатувчи ходимлари учун тўплам қуюқ кул рангдаги уч қисмли костюм кўринишида бўлиб, қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади. Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар