Uzbekistan Airways хорижий компания бошқарувига берилиши режалаштирилмоқда

Uzbekistan Airways хорижий компания бошқарувига берилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда янгича шароит ва талаблар асосида транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Транспорт вазирлигига Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports акциядорлик жамиятларини пандемия таъсиридан олиб чиқиш бўйича бизнес модель ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Европа—Хитой йўналишида юк ташиш бозорига кириш орқали қўшимча даромад олиш, жорий ва инвестициявий харажатларни оптималлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Рақобатни кучайтириш учун фуқаро авиацияси бозорига янги ташувчиларни жалб қилиш, Uzbekistan Airways’ни нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи кўриб чиқилди.

Аэропортларни модернизация қилиш, Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар