Хоразм вилояти 2022 йил I ярим йиллигида қайси давлатлар билан кўпроқ савдо қилди?

Хоразм вилояти 2022 йил I ярим йиллигида қайси давлатлар билан кўпроқ савдо қилди?

Хоразм вилояти 2022 йил I ярим йиллигида қайси давлатлар билан кўпроқ савдо қилди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Хоразм вилоятининг 2022 йил I ярим йиллиги якуни бўйича ташқи савдо айланмаси таҳлил қилинди.

2022 йилнинг I ярим йиллигида Хоразм вилоятининг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,6 фоизга ўсди ва 369,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди. (Маълумот учун: 2021 йилнинг I ярим йиллигида вилоят ташқи савдо айланмаси 294,5 млн. долларни ташкил этган). Бунда вилоят ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 34,8 фоизни ташкил этган.

Вилоят савдо балансида 116,9 млн. долларлик салбий сальдо қайд этилганлигига қарамасдан, таҳлил қилинаётган давр мобайнида экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ўсди ва 126,3 млн. долларни ташкил этди. Импорт ҳажми эса 243,2 млн. долларни қайд этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,1 фоизга ошди.

2022 йилнинг I ярим йиллигида Хоразм вилояти Туркия (21,3%), Бразилия (21,1%), Россия (19,6%), Хитой (14,5%), Қозоғистон (7,4%), Қирғизистон (4,3%) ва Туркманистон (1,6%) билан кўпроқ савдо қилган.

Хоразм вилоятининг 2022 йил I ярим йиллигидаги ташқи савдо айланмасида дунё мамлакатларининг улуши

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2022 йилнинг I ярим йиллигида вилоят ташқи савдо айланмасининг 24,1 фоизи Тўпроққалъа тумани ҳиссасига тўғри келган. Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш билан кейинги ўринларни Урганч шаҳри (19,2%), Янгиариқ (13,8%), Урганч (7,2%), Шовот (6,1%) туманлари эгаллаган. Қўшқўпир (2,78%), Хива (2,77%) ва Гурлан (2,2%) туманларининг улуши эса паст бўлган.

Хоразм вилояти шаҳар ва туманларининг 2022 йилнинг I ярим йиллигидаги вилоят ташқи савдо айланмасидаги улуши

Экспорт ҳажмида ўсиш суръати қайд этилган

2022 йилнинг январь-июнь ойларида вилоят экспорти ҳажми 126,3 млн. долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ошди.

Хоразм вилоятидан экспорт қилинадиган товарлар номенклатурасини озиқ-овқат маҳсулотлари (31,4%), хизматлар (7,0%), қора ва рангли металлар (3,1%), энергия ресурслари (1,5%), кимё саноати маҳсулотлари (1,0%), пахта толаси (0,1%), машина ва асбоб-ускуналар (0,1%) ва бошқа маҳсулотлар (55,7%) ташкил этган.

Хоразм вилоятининг 2022 йил I ярим йиллигидаги экспорт таркиби

Жаҳон мамлакатлари кесимида экспорт ҳажми таҳлили шуни кўрсатди, вилоятдан экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий истеъмолчилари 40,9 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт ҳажми билан Россия (32,4%), Қозоғистон – 25,2 млн. доллар (20,0%), Туркия – 18,9 млн. доллар (15,0%), Қирғизистон – 15,8 млн. доллар (12,5%), Хитой – 5,8 млн. доллар (4,6%), Покистон – 2,9 млн. доллар (2,3%), Туркманистон – 2,6 млн. доллар (2,0%) ва Эрон 1,6 млн. доллар (1,2%) билан кейинги ўринларни эгаллаган.

2022 йил I ярим йиллиги учун Хоразм вилояти экспортида дунё мамлакатларининг улуши

Ҳудуднинг умумий экспорт ҳажмидаги энг катта улуш Хонқа туманига (11,8%) тўғри келди. Кейинги ўринларни Шовот (11,6%), Ургенч шаҳри (10,9%), Боғот (10,2%) ва Ургенч (9,1%) туманлари эгаллади. Шу билан бирга, Хива шаҳри (5,0%), Тўпроққалъа (3,9%) ва Гурлан (3,3%) туманлари энг кам улушга эга бўлди.

2022 йил I ярим йиллиги учун Хоразм вилояти шаҳар ва туманларининг вилоят экспортидаги улушлари

Импорт ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди

2022 йилнинг I ярим йиллигида вилоят импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 23,1 фоизга ошди ва 243,2 млн. долларни ташкил этди.

Ҳудуд умумий импортининг 43,2 фоизи машина ва асбоб-ускуналар, 34,5 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, 4,9 фоизи қора ва рангли металлар, 3,5 фоизи кимё саноати маҳсулотлари, 1,3 фоизи энергия ресурслари ва 12,6 фоизи бошқа маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келган.

Хоразм вилоятининг 2022 йил I ярим йиллигидаги импорт таркиби

Импортнинг сезиларли ўсиши қора ва рангли металлар импорти 6,1 баробарга, машина ва асбоб-ускуналар импорти 94,6 фоизга, энергия ресурслари импорти 46,6 фоизга ва озиқ-овқат маҳсулотлар импортининг 23,1 фоизга ошиши билан боғлиқ.

2022 йилнинг I ярим йиллигида Хоразм вилоятига энг кўп товар ва хизматлар Бразилия (32,0%), Туркия (24,6%), Хитой (19,6%), Россия (12,9%), Германия (1,6%) ва Туркманистондан (1,4%) импорт қилинган.

Қуйида 2022 йил I ярим йиллигида вилоят импортида энг кўп улушга эга асосий савдо ҳамкор мамлакатлар кўрсатилган.

2022 йил I ярим йиллиги бўйича Хоразм вилояти импортида дунё мамлакатларининг улуши

Импорт ҳажмининг туманлар (шаҳарлар) бўйича таҳлили шуни кўрсатдики, вилоят импортининг энг катта улуши Тўпроққалъа тумани (34,6%), Урганч шаҳри (23,6%), Янгиариқ (18,0%), Урганч (6,2%) туманларига тўғри келади. Шу билан бирга, вилоят импортида Янгибозор (1,1%), Қўшкўпир (0,8%) ва Хива (0,6%) туманларининг улуши кам.

Янгиариқ (3,5 баробар), Урганч (31,0%) туманлари ва Урганч шаҳри (73,2%) туманлари импорти кескин ошган.

2022 йил I ярим йиллиги бўйича Хоразм вилояти шаҳар ва туманларининг вилоят импортидаги улуши

Юсуп Жумабаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар