Республикамизда коронавирус пандемиясига қарши курашда аҳолини имкон қадар кам талафотларни таъминлаган ҳолда барқарор ижтимоий муҳит ва макроиқтисодий ҳолатни таъминлаш асосий вазифа қилиб белгиланди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнгиротбой Шарипов ўзининг бу ҳақдаги фикрларини билдирди.
"Кўриниши ва шаклидан қатъий назар жамиятда юзага келган инқирозлар даврида давлат бошқарувининг асосий вазифалари ва стратегик тактик йўналишлари ҳам ўзгариб боради.
Республикамизда коронавирус пандемиясига қарши курашда бу балонинг жамиятнинг турли жабҳалари, шунингдек, аҳолини имкон қадар кам талафотларни таъминлаган ҳолда барқарор ижтимоий муҳит ва макроиқтисодий ҳолатни таъминлаш асосий вазифа қилиб белгиланди.
Президентимиз республикамизда камбағалликни камайтириш учун аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтган эди.
Ҳозирги пандемия шароитида аҳолининг аксарият қисми қишлоқ жойларда яшашлигини эътиборга олган ҳолда томорқа хўжалигини ривожлантириш камбағалликни камайтириш ва аҳолини зарур бўлган озиқ-овқат ва даромад билан таъминлашнинг муҳим омили бўлиб қолмоқда", дейди Қўнгиротбой Шарипов.
Изоҳ қолдириш